"Лион" клуби германиялик марказий ҳимоячи Жером Боатенг билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
33 ёшли футболчи лионликлар сафига эркин агент сифатида қўшилди ва 2 йиллик шартнома имзолади.
Боатенг ўтган мавсумда "Бавария" сафида 39та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва битта ассист муаллифига айланди.