Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

ЖЧ-2022 саралаш. Португалия Роналдунинг сўнгги дақиқалардаги голлари эвазига ғалабани илиб кетди, Франция, Нидерландия ва Хорватия очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Европа минтақасида 1 сентябрь, чоршанба куни ЖЧ—2022 саралаш босқичининг навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди.

Португалия терма жамоаси ўз майдонида Ирландияни қабул қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонлар олдинга ўтиб олди. Бунга майдон эгалари Криштиану Роналдунинг сўнгги дақиқалардаги иккита голи билан жавоб қайтарди.

Франция терма жамоаси Босния ва Герцеговина билан баҳс юритди. 36-дақиқада Эдин Жеко меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай Антуан Гризманн мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим дебютида Жюл Кунденинг четлатилишидан кейин французлар бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Норвегия ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда томонлар муроса йўлини танлади. Туркия сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборди ва Черногорияга қарши баҳсда очко йўқотди.

Россия терма жамоаси Хорватия қарши майдонга тушди. Валерий Карпин учун дебют бўлган ўйинда ҳисоб очилмади. Қозоғистон ва Украина ўртасидаги драматик учрашувда жамоалар жанговар дурангга имзо чекди.

ЖЧ—2022 саралаши, 4-тур баҳслари
1 сентябрь, чоршанба
Португалия — Ирландия 2:1
Голлар: 0:1 – 45 Иган, 1:1 – 89 Роналду, 2:1 – 90+6 Роналду.
Португалия – Руй Патрисиу, Жоау Канселу (Гедеш, 82), Пепе, Геррейру (Мендеш, 62), Рубен Диаш, Бернарду Сильва, Бруну Фернандеш (Жоау Мариу, 62), Рафа Сильва (Андре Сильва, 46), Палиня (Моутинью, 73), Диогу Жота, Роналду.
Ирландия – Базуну, Доэрти, Иган, Даффи, Коулмен, Ҳендрик, Каллен, Макгрет (Моламби, 90), O`Ши (Омобамиделе, 36), Ида (Коллинз, 90), Коннолли (Макклейн, 72).
Огоҳлантиришлар: Ҳендрик (10), O`Ши (33), Коннолли (45), Доэрти (56), Роналду (90).

Франция — Босния ва Герцеговина 1:1
Голлар: 0:1 – 36 Жеко, 1:1 – 39 Гризманн.
Франция – Льорис, Кимпембе, Кунде, Дин, Варан, Лемар (Тчуамени, 46), Погба, Верету (Дюбуа, 54), Гризманн (Коман, 76), Бензема (Марсьяль, 76), Мбаппе (Диаби, 90).
Босния ва Герцеговина – Шехич, Сушич (Сипетич, 64), Колашинац (Чивич, 54), Саничанин, Ҳажикадунич, Пьянич, Симирот (Лончар, 72), Ҳажиаҳметович, Ахмедҳожич, Жеко, Демирович (Превляк, 72).
Огоҳлантиришлар: Верету (30), Ҳажиаҳметович (76).
Четлатиш: Кунде (51).

Норвегия — Нидерландия 1:1
Голлар: 1:0 – 20 Ҳоланд, 1:1 – 36 Классен.

Туркия — Черногория 2:2
Голлар: 1:0 – 9 Ўндер, 2:0 – 30 Язижи, 2:1 – 40 Марушич, 2:2 – 90+7 Радунович.

Россия — Хорватия 0:0

Қозоғистон — Украина 2:2
Голлар: 0:1 – 2 Яремчук, 1:1 – 74 Валиуллин, 1:2 – 90+3 Сикан, 2:2 – 90+6 Валиуллин.

Латвия — Гибралтар 3:1
Голлар: 1:0 – 50, пенальти Гутковский, 1:1 – 71, пенальти Де Барр, 2:1 – 85 Гутковский, 3:1 – 89 Сиганик.

Люксембург — Озарбайжон 2:1
Голлар: 1:0 – 8 Пинту, 2:0 – 28, пенальти Родригеш, 2:1 – 67 Маҳмудов.

Фарер — Исроил 0:4
Голлар: 0:1 – 11 Захави, 0:2 – 44 Захави, 0:3 – 52 Даббур, 0:4 – 90 Захави.

Молдова — Австрия 0:1
Гол: 0:1 – 45 Баумгартнер.

Дания — Шотландия 2:0
Голлар: 1:0 – 14 Васс, 2:0 – 15 Меле.

Словения — Словакия 1:1
Голлар: 0:1 – 32 Боженик, 1:1 – 42 Стоянович.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:16, 02.09.2021.
Ўқилди: 5688 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.