Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Нефтчи» ОФК Кубогида ўйнайди

Баҳо:
+2 | -
ФОТО: Getty Images

Дубайнинг «Аш-Шабоб» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги баҳс 3:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунига етди.

ОЧЛ саралаш плей-офф финал раундидан ўрин олган энг сўнгги учрашув 2010/11 йилги мавсум якунига кўра БАА лигасида 4-ўринни эгаллаган «Аш-Шабоб» ва 2011 йилги Ўзбекистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаган «Нефтчи» клублари ўртасида бўлиб ўтди. Дубайдаги «Мактум Бин Рашид ал-Мактум» стадионида бўлиб ўтган баҳс майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Учрашув тақдирини Исса Убайд Ҳасан томонидан киритилган иккита гол ҳал қилди. Дастлаб, 6-дақиқада Ҳислат Чилматов дарвозаси томон йўлланган кетма-кет зарбаларни 24-рақам остида ҳаракат қилаётган футболчи «Нефтчи» дарвозасига тўғрилаб қўйган бўлса, 61-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 90+3 дақиқада эса Азиз Ҳайдаровнинг бурчак зарбасидан сўнг тўп, «Нефтчи» ҳимоячиларига тегиб, дарвозадан жой олди.

Ўйинда ғалаба қозонган «Аш-Шабоб» Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳида Эроннинг «Персеполис», Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол», Қатарнинг «Ал-Ғарафа» жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

ОФК Кубоги «D» гуруҳидан ўрин олиши аниқ бўлган «Нефтчи» Ҳиндистоннинг «Салгаокар», Уммоннинг «Дофар», Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» жамоалари билан ўйнайди. Саркисян шогирдлари ОФК Кубогидаги дастлабки учрашувни 7 март куни «Ал-Виҳдат»га қарши ўз майдонида ўтказади.

ОЧЛ Саралаш плей-офф
Финал раунди

18 февраль, шанба
«АШ-ШАБОБ» (БАА) – «НЕФТЧИ» (Ўзбекистон) 3:0 (1:0)
Голлар: Исо Убайд Ҳасан (6, 61), Носир Масъуд (90+3).

«Аш-Шабоб»: Исмоил Раби, Исса Ал Мухайри, Мухаммад Марзуқ, Волид Аббос, Азизбек Ҳайдров, Алмейда (Сурур Салим, 90+2), Карлос Виллануева (Носир Масъуд, 90), Одил ал Балуши, Исо Убайд, Маҳмуд Қоссим, Жосиел Да Силва (Ал Блуши, 86).

«Нефтчи»: Хислат Чилматов, Фахриддин Холмуродов, Шукур Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Азиз Алижонов, Анвар Бердиев (Отабек Исроилов, 46), Сардор Мирзаев (Шерзод Ҳакимов, 84), Иқбол Акромов (Ғайрат Жумаев, 75), Дилёрбек Эрматов.

Огоҳлантиришлар: Жосиел Да Сильва (35) - Иқбол Акрамов (9), Фахриддин Холмуродов (25), Ғайрат Жумаев (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:01, 18.02.2012.
Ўқилди: 15114 марта.
Фикрлар: 93 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5552]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2744]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2592]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2534]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1841]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1841]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1802]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1573]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1565]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик