Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"Верона" нима сабабдан Рибери билан шартнома имзоламаётгани маълум

Баҳо:
+ | -

Эркин агент бўлган яримҳимоячи Франк Рибери Италия А Сериясига қайтиши мумкин. Аввалроқ 38 ёшли француз футболчиси "Верона" билан шартнома борасида келишгани ҳақида хабар берилганди. Аммо ҳозирги маълумотларга кўра, музокараларнинг ортга сурилиши футболчининг ортиқча молиявий талаблари бўлиши мумкин, деб хабар беради инсайдер Николо Скира ўзининг твиттеридаги саҳифасида.

Манбага кўра, Рибери 2022 йилгача бўлган шартнома бўйича "Верона"дан 1,8 миллион евро маош олмоқчи. Клуб раҳбарияти бу суммани ошириб юборилган деб ҳисобламоқда. Аммо, агар футболчи молиявий талабини камайтирса, Италия клуби ҳали ҳам Рибери билан шартнома имзолаш фикридан воз кечмаган. Франк ҳозирда "Бавария" клуби билан машғулот ўтказмоқда. Мюнхенликлар сафидаги футболчи саккиз марта Германия чемпиони, олти марта Германия кубогини қўлга киритди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Охирги икки мавсумда Рибери "Фиорентина" шарафинии ҳимоя қилган. Ўтган мавсум А Серияда Франк 29 та ўйин ўтказди ва 2 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Мавсум тугагач, "Фиорентина" футболчига янги шартнома таклиф қилмади.

Август ойида Риберининг "Бавария"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди, аммо кейинчалик клуб раҳбарияти бу маълумотни рад этди.

Киритилди: 20:07, 02.09.2021.
Ўқилди: 2884 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.