Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжоной Наимова ўз иштирокини бошлади.
Маҳоратли спортчиимиз 1/16 финалда эронлик Райеҳеҳ Шаҳобни 30:9 ҳисобида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.
Чорак финалда Гулжонойга япониялик пара таэквондочи Шоко Ота рақиблик қилади. Ушбу жанг бугун Тошкент вақти билан соат 08:30 да бошланади.