Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Динамо» мухлислари диққатига!

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган «Динамо» жамоаси ҳозирда бу ният йўлида пухта тайёргарлик кўраётганлигидан хабарингиз бор. Бу борада янги мавсумни интизорлик билан кутаётган самарқандлик футбол ишқибозлари ҳам бу йил севимли жамоаларини ҳар йилгидан ҳам ўзгача тарзда қўллаб-қувватлашга бел боғлашган.

Аслида 1999 йилдан расман фаолият бошлаган, бироқ сўнгги йилларда айрим муаммолар туфайли ўз фаолиятини норасмий тарзда олиб борган жамоа фан-клуби, бу йилдан эътиборан яна қайта тикланди.

Стадионимизда мухлислик маданиятини ошириш, самарқандча меҳмонавозлик кўрсатиш ниятида «Динамо» фан-клуби барча самарқандлик футбол ишқибозларини севимли жамоамизнинг энг ашаддий мухлислари қаторида бўлишга таклиф этади. Шу мақсадда жамоамизнинг барча мухлисларини 25 февраль шанба куни соат 14:00 да шаҳримиздаги «Korzinka.uz» супермаркетининг орқа томонида жойлашган Академик лицейнинг йиғилиш залига таклиф этамиз. Йиғилиш давомида фан-клубга доир савол-жавоблар, мухлисларни рўйхатга олиш ва бир қанча мавзуларда мунозаралар ўтказилади.

Қўшимча маълумотларини dinamo@smail.uz электрон почтаси ёки +99890 6575640 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

«Динамо» фан клуби.

Манба: www.sam-dinamo.vo.uz
Киритилди: 11:07, 19.02.2012.
Ўқилди: 10824 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5552]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2744]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2592]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2534]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1841]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1841]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1802]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1573]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1565]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик