Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Локомотив» мураббийи таржимони: «Микаэл Секейра — ўз ишининг профессори»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» клуби бош мураббийи Микаэл Секейранинг таржимони Абдумажид Нурмуҳаммедов клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Абдумажид ака, «Локомотив»га келганингиз ҳақида гапирсангиз. Умуман олганда, сиз бунга қадар ҳам клубда ишлаган экансиз.
— Ҳаёт шундай экан, тақдирингиз қаер билан боғланишини билиб бўлмайди. 2008 йили мени «ЎзбекТуризм» ишга чорлади. Аммо маълумотим олий бўлмагани учун улардан рад жавобини олдим.

Ҳа, тўғри, «Локомотив»да 13 йил олдин ишлаганман. Ўшанда таркибда икки нафар бразилиялик футболчи бўларди. Ишга киришдан олдин мен ҳужжат тўлдираётганимда қоғозда қайси тилларни биласиз деган банд бор эди. У ерга ўзбекча, русча ва португал тилларини билишимни ёздим. Фаолиятим шундай бошланган.

— Микаэл Секейранинг фаолиятига қандай баҳо берасиз?
— Микаэл Секейра — нафақат ўз ишининг профессионали, балки, профессори. Унга шундай таъриф бера оламан.

— Унинг фаолиятидаги қайси қизиқ жиҳатларни ажратиб кўрсата оласиз?
— У чин юракдан меҳнат қилмоқда ва футболчилар билан доимо очиқ-ойдин гаплашишни яхши кўради. Алдашни ёқтирмайди. Футболчилардан тортиб, клуб президентигача яхши муносабатда. Бировлардан доимо керакли сифатларни олади.

— Мутахассис бошқа давлатга борса, аввалига ушбу мамлакатнинг маданияти, урф-одатига кўника олмайди. Секейранинг қандай жиҳатларини билиб олдингиз?
— У бошида ўзбек футболига ўрганишга қийналди. Ҳар бир мутахассисга мослашиш, у ернинг маданиятини ўзлаштириш учун вақт керак. Орадан бир неча ой ўтиб, у барчасини тушуниб олди: стадионда шунчаки футбол эмас, уруш бўлади. Унда фақатгина ғалаба учун курашиш керак.

— Мураббийнинг гапларини тезда таржима қилиш қанчалик даражада қийин?
— Ҳозирда бу мен учун қийин иш эмас. У ерда 6 йил яшаганман ва кўплаб инсонлар билан гаплашганим учун тил ёд бўлиб кетган. Ишни бошлаётганда эса бошида қийналганман. Чунки футболнинг ўзига хос терминлари бор. Уларни тушуниб олгандан кейин нафақат гапириш, балки, мураббийни ҳам тезда тушуниб оламан.

— Кўплаб одамлар рус, инглиз ва корейс тилларини ўрганишни исташади. Сиз нима учун айнан португал тилини танлагансиз?
— 2002 йили тақдир мени Португалия билан юзлаштирди. Албатта, у давлатнинг тилини билмасдан яшаб бўлмайди. У ерга пул топиш ва укамнинг контрактига пул тўлаш учун ишлашга бордим. У ердаги дўстларим орқали мен тил ўрганишни бошладим ва 2 йил ичида тилни бутунлай ўзлаштириб олдим. Дўстларим португал тили курсига боришни тавсия қилишди ва курсдан муваффақиятли ўтдим. Ушбу тилни билишимдан хурсандман ва доимо фойдали бўлмоқда.

— Нечта тилни биласиз?
— Ўзбек тилидан ташқари рус ва португал тилларини. Инглизчада гаплашишга қийналаман, аммо тўлиқ тушунаман.

— Қайси футболчиларни тилшунос деса бўлади?
— Тўғриси билмайман. Бир неча футболчилар инглиз тилини тушунади ва гапира олади. Айтишим мумкинки, уларнинг деярли барчаси португал тилини тушуна бошлади.

— Жамоа айни дамда турнир жадвалида ўрта поғоналарда ва учинчи ўрин билан фарқ катта эмас. Жамоанинг совринли ўринлар учун кураши борасида нима дея оласиз?
— Ҳозирча бу борада ўйламаяпмиз. Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Агарда тақдиримизда ёзилган бўлса, барчасини кўрамиз.

— Мухлисларга тилакларингиз.
— Мухлислар жамоани қўллашда давом этишсин, стадионимиз ғалабали онларга тўла бўлишини истайман!

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:34, 04.09.2021.
Ўқилди: 2494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.