Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Реал» учун навбатдаги зарба: «Сельта» билан ўйинни уч нафар футболчи ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг уч нафар футболчиси дисквалификация сабабли «Сельта»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Альваро Арбелоа жамоаси Ла Лиганинг 26-турида «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Хетафе»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиннинг 68-дақиқасида «Реал» ҳимоячиси Дин Хёйсен «Хетафе» ҳужумчиси Луис Васкесга нисбатан ишлатилган қўполлиги учун сариқ карточка олди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада эса Марио Мартинга нисбатан қўполлик ишлатган Альваро Каррерас огоҳлантирилди. «Қаймоқранглилар»нинг ҳар икки футболчиси Ла Лиганинг жорий мавсумидаги 5-сариқ карточкаларини олишди ва кейинги турдаги «Сельта» билан бўладиган баҳсни ўтказиб юборишади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5-дақиқада ҳакам Алехандро Муньис «Реал» ҳужумчиси Франко Мастантуонога ҳакам билан тортишгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Таъкидлаш жоизки, агар аргентиналик футболчи бугунги ўйинда сариқ карточка олганида ҳам, Ла Лиганинг кейинги учрашувини ўтказиб юборган бўларди.

Киритилди: 03:21, 03.03.2026.
Ўқилди: 11725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик