Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

"Захира" ўриндиғига хуш келибсиз" ёхуд катта трансферлардан жабр кўрган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Мана биз кутган янги мавсум ҳам бошланиш арафасида. Янги мавсум, янги харидлар ва ўзгариб бораётган жамоалар ўйинларини кузатиб бориш, ҳам мароқли, ҳам қизиқарли жараён саналади. Ҳар ҳолда, футболга беэътибор бўлмаган инсонлар учун бу айни муддао. Биласиз, бу йил ёзги трансферлар ойнасида жуда кўп катта харидлар амалга оширилди. Булар ҳақида кўп гапирдик. Ҳозир эса ўша катта трансферлардан ва шартномалардан жабр кўриши кутилаётган қатлам борасида фикр билдирмоқчиман. Ким бундан жабр кўради? Бунга ҳозир тўхталиб ўтамиз.

Тимо Вернер ("Челси")

"Аристократлар"да пул кўп. Улар хоҳлаган бир кўзга кўринган юлдуз футболчини сотиб олишга қодир. Ўтган йили бу жамоа Пулишич, Зиеш, Хаверц ва Вернер каби футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. "Шу билан бўлди. Улар энди эътиборини шу футболчилар билан янги жамоа шакллантиради", деб ўйлаган эдим. Хато қилибман. Бу бойвачча клуб юлдузларни харид қилиб чарчамаяпти. Лукаку бу мавсум Лондоннинг кўк рангли клуби сафига келиб қўшилди ёхуд қайтти десак ҳам хато бўлмайди. Бельгиялик "Челси" учун 112 миллион еврога тушди. Катта сумма, аммо бу ўзини оқлаш эҳтимоли юқори. Бунгача унинг нуқтасида Вернер ҳаракат қилаётганди. Менимча, бундан буёғига у асосий таркибдан умидини узаверса ҳам бўлади. Немис форвард ўтган мавсум бироз суст ўйин кўрсатди. Шу сабабли ҳам Лукаку ҳозир бу ерда. Энди катта эҳтимол 28 ёшли бақувват голеадор яшил майдонни ёндиради. Тимо эса захирада ўзига кам бўлса ҳам имконият тегишини кутади. Балки, кўп кутиб ўтирмай янги жамоа қидиришни бошлар. Бошлаб юборган бўлиши ҳам мумкин.

Эдинсон Кавани, Марсьял ("Манчестер Юнайтед")

"Шаҳарликлар" Роналдуни ўз сафига қўшиб олишни истаётган бир пайтда, "қизил иблислар" уни "илиб кетди". Шунчаки, Криштиануни манкунианликлар "Манчестер Сити"дан тортиб олди. Агар, у "Сити"на ўтса ғалати иш бўлар эди. Чунки, португалиялик аввал ҳам Манчестерда тўп тепган. Қайси бирида эканлигини яхши биласиз. Шундай экан, бу ўта тўғри қарор. 36 ёшли форвард бу ерга келиб, 34 ёшли Каванининг ўрнини ва рақамини тортиб олди. Аввалига Эдинсон "қизил иблислар"нинг режаларида эди, аммо энди унга кўп ҳам имконият берилмаса керак. Балки, Кришти қанотда ўйнар ва Марсьялнинг ўрнини тортиб олар. Ўзи португалиялик юлдуз келмаса ҳам француз анча ишончсиз ўйинлар кўрсатаётган эди. Қайси нуқтада бўлишидан қатъий назар Роналду майдонда. Кавани ва Марсьялга кам имконият тегишига сабаб - уларнинг ҳужумчи бўлгани. Ҳимоячи бўлишганда ҳам имконият кам бўлар эди. Чунки, португалияликнинг собиқ жамоадоши Варан ҳам энди манкунианликлар сафида тўп тепмоқда. 

Мауро Икарди ("ПСЖ")

Бировларнинг хотинини йўлдан уриш яхши эмас. Айни шу сабаб Месси Икардини Аргентина терма жамоаси таркибига сиғиштирмади. Тақдирми ё тасодифми, энди у "ПСЖ"га ҳам катта эҳтимол сиғмай қолади. Ҳужумда энди катта эҳтимол Месси, Неймар ва Мбаппе ўйнайди. Қайсидир сабаб билан улардан бири майдонга туша олмаса Ди Мария ўз ўрнини кутиб ўтиради. Икарди эса "Б" план ҳам эмас. Ҳар ҳолда бу каби юлдузлар ичида у асосий таркиб учун курашиши ўти қийин, лекин иложсиз ҳам эмас. Одатда, Неймар кўп жароҳат олади ва хоҳлаган ўйинига тушиб, хоҳламаганига тушмай юраверади. Париж клубининг эркатойи айнан у. Месси ва Мбаппе айни вақтда жароҳат олган ва мавсум давомида бундай ҳолатлар кузатилиб туриши мумкин. Маурога имконият берилади, аммо бу учлик соғ бўлган пайт, у захира ўриндиғининг фаол аъзоси бўлиб қолаверади. 

 

                                                  Худайқулов КАРИМ тайёрлади

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:27, 04.09.2021.
Ўқилди: 10320 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.