Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Элдор Шомуродов Катанец қўл остидаги дастлабки машғулот, «Рома»га ўтиши ва Абраҳам билан рақобат ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Рома» жамоаси футболчиси Элдор Шомуродов ЎФА матбуот хизматига интервью берди.

Терма жамоадаги дастлабки машғулот ҳақида

Дастлабки машғулот барча йўлдан келгани учун енгил ўтди. Югуриш машқлари ва квадрат ўйнадик. Тикланиб олишимиз лозим. Бугундан Швеция билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Катанец билан танишув ҳақида

Мураббий билан итальянча гаплашдик. Анча чиқишиб кетдик. Барчаси яхши.

«Рома»га ўтиши ҳақида

«Рома»га ўтишим ҳақида гап-сўзлар чиққач, агентларим билан бу ҳақида суҳбатлашдим. Улар ростдан ҳам Рим жамоасидан қизиқиш борлигини айтди. «Рома»га ўтишим бир ҳафта ичида ҳал бўлди. Жозе Моуриньо агентим билан гаплашган, кейинчалик ўзимга ҳам қўнғироқ қилди. Бунчалик тез ҳал бўлганига ўзим ҳам ишонмадим.

Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи қизиқиш билдиргани ҳақида

Жозе билан суҳбатимизда қизиқиш билдираётганини айтди, ундан олдин ҳам агентим билан доимий гаплашиб турган.

Моуриньо билан ишлашдаги қийинчиликлар ҳақида

Жозе билан ишлашда ҳеч қанақа босим йўқ. Бир жамоада битта мақсад сари ишлашда давом этяпмиз. Биринчи кўришганимизда бошқача ҳис-туйғу пайдо бўлганди, ҳозир эса у билан устоз-шогирдмиз. Ҳаммаси жойида.

Португалиялик мураббийда нималар сезгани ҳақида

Биринчи навбатда жуда кучли психолог. Ҳар томонлама ўзига хос хусусиятлари бор. У билан бирга ишлаш қизиқ. Машғулотларни жуда қизиқ олиб боради.

«Женоа» ва «Рома» ўртасидаги фарқ ҳақида

Фарқ жуда катта. «Женоа» асосан А Серияда қолиш учун ҳаракат қилса, «Рома» юқори ўринлар учун кураш олиб боради. Ташкилий тарафдан олиб қараса, «Рома», албатта, топ-клуб ҳисобланади. Шунинг учун Рим жамоасида ҳамма нарса бошқача йўлга қўйилган.

Абраҳамнинг жамоага олиб келингани ҳақида

Албатта, ҳар бир футболчи ўйнашни хоҳлайди. Лекин бошқа томондан — бу катта жамоа, мураббий захирадан туширса ҳам, асосий таркибда туширса ҳам ўзимни яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қиламан. Олдинда ўйинлар жуда кўп, ҳаммада имконият бўлади. Бошида руҳий жиҳатдан таъсир қилди-ю, лекин ҳозир ҳаммаси жойида. Ишлашда давом этяпман. Балки Абраҳам билан бирга майдонга тушарман.

«Рома»нинг асосий мақсади ҳақида

Энг камида Чемпионлар Лигасига чиқиш асосий мақсад. Кейин Конференциялар Лигасида ғалаба қозониш.

Машғулотларда Абраҳам билан бирга ўйнаб кўргани ҳақида

Ҳозирча иккаламизни бирга майдонда синаб кўргани йўқ. Лекин Моуриньо менинг қанотда ўйнаганимни билади. Менимча, кейинчалик буни синаб кўради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:40, 04.09.2021.
Ўқилди: 8223 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.