Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Роналду ёки Месси. Ҳабиб қандай жавоб берди?

Баҳо:
+1 | -

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов EFC 40 турниридан сўнг журналистларга берган интервьюсида нима учун Криштиану Роналдуни Лионель Мессидан устун деб билиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Сизнингча, Роналду Мессидан кучлироқми?


- Ҳа, мен шундай деб ўйлайман.


- Нимага?


- Месси ҳам жуда яхши ўйнайди. У тарихдаги энг яхшиларидан бири. Менимча, ўйин жиҳатидан улар тахминан тенгдир. Аммо Криштиану ундан кучлироқ.
Криштиану 17 йилдан буён тепада. 2004 йилда у Европа чемпионати финалида ўйнаган ва у ерда энг яхшиларидан бири бўлган. Ҳозир 2021 ва Роналду ҳали ҳам гол урмоқда. Бу ҳодиса футболда ҳеч қачон бўлмаган. Месси қачон бошлаган? 2005-2006? Ҳатто ундан ҳам кейинроқ.


- 2005 йилда ЕЧЛни ким ютган?

- "Ливерпуль".

-  2006 йилдачи?

- "Барселона".

- Хўш, Мессининг бунга алоқаси йўқми?

- Менимча, бунга умуман алоқаси йўқ эди. Сабаби, ўша пайтда бошқа одам бор эди [Роналдиньо].
Сиз турли йўллар билан фикрлашингиз мумкин. Месси ва Роналдуни, "Реал" ва "Барса"ни, "Мерседес" ва "BMV"ни солиштирадиган одамлар бор. Менинг шахсий фикримча, Криштиану етакчи.

Киритилди: 13:02, 05.09.2021.
Ўқилди: 12964 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.