Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

АПЛнинг илк 3 турида гол ўтказмаган "Тоттенхэм" нинг ёзда амалга оширган барча трансферлари

Баҳо:
+ | -

 

Ҳозирча АПЛда 3 тур ортда қолди ва "шпорлар" ҳали гол ҳам ўтказмади ва очко ҳам йўқотмади. Ўйлашимча, бу жамоа АПЛда Чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи ўринлар учун кураша олади. Бунинг учун албатта, кучли захира ҳам лозим. Ахир, омадли старт бутун мавсум шундай бўлади дегани эмас. Келинг, Лондон клубининг таркибни кучайтириш учун харид қилган футболчиларига назар соламиз.

Пьерлуджи Голлини

Ампула: дарвозабон

Ёш: 26

Мамлакат: Италия

Собиқ клуби: "Аталанта"

Ўтган мавсумдаги ўйинлар сони: 32

Қуруқ ўйинлар: 12

Ўтказиб юборилган голлар: 32

Трансфер бозоридаги нархи: 17млн евро

Трансфер суммаси: аренда (15млн еврога сотиб олиш шарти билан)

«Аталанта»нинг собиқ дарвозабонидан бошлайлик. У ҳозирда «Тоттенхэм»да ижарада, лекин менимча, «шпорлар» сотиб олиш вариантидан фойдаланади. Сабаби у бу йил 35 ёшга тўлган Уго Льориснинг ўрнини босиши мумкин. Бу мавсумда биз унинг Конференциялар лигаси ва мамлакат кубоги учрашувларида ўйинини кўришимиз мумкин бўлади. Мавсум олдидан «Челси»га қарши ўйинда у ўзини кўрсата олди. Ушбу трансферни яхши дея олишимиз мумкин. Омадсиз бўлган тақдирда ҳам Лондон клуби уни ҳали сотиб олганича йўқ.

Брайан Хиль

Ампула: ҳужумчи

Ёш: 20

Мамлакат: Испания

Собиқ клуби: "Севилья" (Ўтган мавсум "Эйбар"да ижарада тўп тепган)

Ўтган мавсумдаги ўйинлар сони: 30

Ўтган мавсумдаги голлар сони: 4

Ўтган мавсумдаги ассистлар сони: 4

Трансфер бозоридаги нархи: 30млн евро

Трансфер суммаси: 25млн евро + Эрик Ламела

Бу йигит жуда истеъдодли. Ҳа, у яхши дриблингга эга, лекин Премьер -лигада дриблинг энг яхши ўйинчи деб ҳисобланиш учун етарли эмас. Ва жисмонан у анча заиф кўринади. Тўғри, бу энг муҳим мезон эмас, лекин кимдир Ван Дейк билан курашда унга имконият йўқлиги аниқ. Балки у АПЛ муҳитига мослашиб кетар, аммо бу масала сўроқ остида. 

Кристиан Ромеро

Ампула: ҳимоячи

Ёш: 23

Мамлакат: Аргентина

Собиқ клуби: "Аталанта"

Ўтган мавсумдаги ўйинлар сони: 42

Ўтган мавсумдаги голлар сони: 3

Ассистов в прошлом сезоне: 4

Трансфер бозоридаги нархи: 35млн евро

Трансфер суммаси: ижара (50млн еврога сотиб олиш шарти билан)

А Cериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши ҳимоячиси. «Шпорлар» марказий ҳимоячига жуда муҳтож эди, чунки Даер ва Санчес ҳар доим ҳам бир хил даражада эмас. Паратичи бу позицияга яхши номзод топа олди. Шунингдек, клуб учун ҳам қулай шартнома тузишга муваффақ бўлди. «Тоттенхэм» спорт директори учун ажойиб иш.

Пап Сарр

Ампула: ҳимоячи

Ёш: 18

Мамлакат: Сенегал

Собиқ клуби: "Метц"

Ўтган мавсумдаги ўйинлар сони: 25

Ўтган мавсумдаги голлар сони: 4

Ўтган мавсумдаги ассистлар сони: 0

Трансфер бозоридаги нархи: 10млн евро

Трансфер суммаси: 15млн евро

Статистик маълумотларга кўра, у жуда яхши ўйинчи. Бу мавсумда сенегаллик «Метц»да ўйнайди, кейин у «Тоттенхэм» йўл олади. Катта эҳтимол билан, шундан кейин у яна ижарага бошқа жойга кетади, чунки 19 ёшида Премьер-лига клубининг асосий яримҳимоячисига айланиш қийин иш. Менимча, Франция чемпионатидаги статистикани жиддий натижа сифатида ҳисобга олиш керак эмас, чунки Ндомбеле Лига 1да  жуда ажойиб ўйин кўрсатди, лекин «шпорлар» сафига ўтгандан кейин деярли ҳеч нарса кўрсата олмади. Умуман олганда, ўйинчи «келажак учун» олинган ва ҳозирча бу трансфер ҳақида хулоса чиқариш тўғри эмас, чунки биз уни яқин орада Премьер -лигада кўра олмаймиз.

Эмерсон Рояль

Ампула: ҳимоячи

Ёш: 22

Мамлакат: Бразилия

Собиқ клуби: "Барселона"

Ўтган мавсумдаги ўйинлар сони: 39

Ўтган мавсумдаги голлар сони: 2

Ўтган мавсумдаги ассистлар сони: 4

Трансфер бозоридаги нархи: 25млн евро

Трансфер суммаси: 30млн евро

«Шпорлар» раҳбарияти ўнг қанот ҳимоячиларидан умуман ҳафсаласи пир бўлди. Клуб Орье билан шартномани бекор қилди ва Эмерсонни унинг ўрнига қўшиб олди. Бу ерда айтадиган гап йўқ: Эмерсон - кучли ҳимоячи.  у ўнг қанот ҳимоячиси позициясини ёпиши керак.  Бу Танганга учун марказда ўйнаш имконини беради.

Манба: Sports.ru
Киритилди: 15:05, 05.09.2021.
Ўқилди: 3929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.