Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Александр Мочинов: «Яна Суперлигада ишлашни истайман»

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида «Оқ-тепа», «Обод», «Бухоро» ва «Сўғдиёна» каби жамоаларни бошқарган Александр Мочинов ўзбек футболида кўриниш бермай қўйди. Унинг бир муддат Россияда фаолият кўрсатгани борасида маълумотлар пайдо бўлди. Кейинчалик Қувайтда ишини давом эттирган мутахассис яқинда юртимизга қайтиб келди. Фурсатдан фойдаланиб, Мочинов билан суҳбатлашдик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб изладик.

- Александр Владимирович, сўнгги вақтларда ўзбек футболидан анча узоқлашдингиз. Бугунги кунда нималар билан  бандсиз?

- Аввало, суҳбатга чақирганингиз учун ташаккур. Хабарингиз бор, 2018 йилда бир муддат «Сўғдиёна» жамоасида фаолият кўрсатдим. Истеъфога чиққанимдан сўнг Россияга жўнаб кетдим. У ерда «Крилья Советов» футбол академиясида ёшлар билан ишладим. Самарада бир йил давомида меҳнат қилдим. 2019 йилда эса менга Қувайтдан таклиф келиб тушди. Тўғриси, «Кадисия» жамоаси менежери сифатида фаолият олиб боришим лозим эди. Дарҳол ушбу таклифга розилик берганимдан сўнг, у ерда менга яна бир лавозимни топширишди. Жамоанинг иккинчи таркибини ҳам бошқардим. Асосий вазифам ёшлар билан тўғри ишлаш ва мамлакатнинг турли терма жамоаларига футболчи етказиб бериш эди.

- Қувайтда болалар футболига жуда катта эътибор берилаётгани борасида маълумотлар бор. Бу ҳақиқатга нечоғлиқ яқин?

- Чиндан ҳам Қувайтда болалар футболига эътибор жуда катта. Ҳар бир клубнинг академияси ёки футбол мактабида хорижлик мураббийлар ишлайди. Қувайт келажак учун пойдеворни ҳозирдан қуриб бормоқда. Тажрибали мутахассисларни таклиф қилишмоқда. Уларга ёш маҳаллий мураббий бириктирилган ва улар ўз билимларини оширишмоқда. Шароитлар жуда яхши. Клублар ёшларга кўпроқ эътибор қаратишни йўлга қўйишган. Ҳозирда Қувайт миллий термасининг натижалари юқори даражада эмас. Шу йўсин ишлашни давом эттиришса, келажакда бу албатта ўз мевасини беришига ишончим комил.

- Эшитишимизча, «Кадисия» клуби билан шартномангиз якунланган. Бошқа жамоада иш бошлаш арафасида турибсиз...

- Ҳа, албатта, «Кадисия» билан шартномам муддати якунланган. Бу жамоа мен учун трамплин вазифасини ўтади. Қувайтнинг «Ал-Наср» клубидан таклиф тушган. Уларнинг иккинчи жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаш арафасидаман. Тез орада Қувайт­га қайтаман.

- Қувайтда ҳам мураббийларга юқори маош тўлашадими?

- Бўлмасамчи! Ҳар бир жамоада хориждан келганлар учун юқори маош беришади. Академия ёки футбол мактаби бўладими, фарқи йўқ. Мураббий ўз билимларини болаларга бера олмоқда, улар буни жуда қадрлашади ва яхшиланган шартномаларни таклиф қилишади.

- Ортда қолган йиллар давомида сизга ўзбек клубларидан таклиф тушдими? Кейинчалик таклиф бўлса, уни қабул қилармидингиз?

- Тўғриси, бирорта клубимиздан таклиф бўлмади. Акс ҳолда, буни ўйлаб кўрган бўлардим. Суперлигада яна ишлаш ниятим йўқ эмас. Ҳаммаси тушадиган таклифларга боғлиқ.

- Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларини кузатяпсизми?

- Албатта, Суперлиганинг ҳар бир ўйини ва унда қайд этилаётган натижалардан бохабар бўлиб бораман. Юртимизда ишлаган вақтларимда қўл остимда ўйнаган кўплаб шогирдларимнинг ҳам кўрсаткичлари, ҳаракатларини кузатмоқдаман. Суперлигада ўйинлар анча қизғин ва курашларга бой тарзда ўтмоқда. Рақобатбардош жамоалар сони ошгани қувонарли.

- Ўз вақтида бир нечта Суперлига жамоаларини бошқаргансиз. Улар орасида қайси бири сизда илиқ таассурот қолдирган?

- Сўзсиз «Бунёдкор» жамоасига бўлган меҳрим бошқача. Ушбу жамоада ишлаб, ўзим учун кўп жиҳатларни ўзлаштирганман. Умуман олганда, «Бунёдкор»нинг кўрсатадиган ўйинлари ва натижаларидан мунтазам хабардор бўлиб тураман. Жамоа академиясида кўплаб иқтидорли болаларни кашф қилганмиз. Бугунги кунда ушбу йигитлар Суперлигада тўп суришмоқда.

Иззат АБДУЛЛАЕВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 06.09.2021.
Ўқилди: 2446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.