Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Реал» «Сельта»га қарши ўйинда таркиб муаммосига дуч келади

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Сельта»га қарши бўладиган ўйинда таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Жамоанинг 6 нафар футболчиси Ла лиганинг 4-тури доирасидаги баҳсда "Қироллик клуби"га ёрдам бера олмайди.

Тони Кроос ва Лука Модрич жароҳатдан сўнг тикланишда давом этишмоқда. Модрич терма жамоаси сафига йўл олган бўлса-да, Хорватияга ёрдам бера олмади.

Винисиус, Каземиро ва Милитао Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Перуга қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда. Улар икки кундан кейин бўладиган ўйинда қатнашишга тайёр бўлишмаса керак.

Уругвайлик Феде Вальверде ҳам шунга ўхшаш вазиятда. У пайшанба куни Эквадорга қарши баҳсда майдонга тушганидан сўнг жисмоний жиҳатдан тикланишга улгурмайди.

Шу тариқа, Карло Анчелотти майдон марказига жамоанинг янги футболчиси Эдуардо Камавингани майдонга туширишга мажбур бўлиши мумкин.

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:10, 08.09.2021.
Ўқилди: 5834 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик