Кириш Регистрация

Лина Черязованинг қабри ободонлаштирилиб, унга ёдгорлик ўрнатилди

Баҳо:
+ | -

Ватанимиз спорти тарихида афсонавий Лина Черязованинг ўрни беқиёс. Мустақил Ўзбекистоннинг илк Олимпиада чемпиони 2019 йил оғир хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фахрий спортчиларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бўйича берган топшириғига биноан Черязова дафн этилган қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Лина Черязова 2019 йил 23 март куни вафот этди. Фристайл бўйича Лиллехаммер-1994 қишки Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони дафн қилинган Россия Федерацияси, Новосибирск шаҳри, «Клешчинский» қабристонида унга ёдгорлик ўрнатилди. Мазкур тадбирда МОҚ, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги мутасаддилари иштирок этишди. Ёдгорликка Черязованинг туғилган куни ва ўлими қайд этилган санадан ташқари “Фристайл бўйича Ўзбекистоннинг Олимпиада ва жаҳон чемпиони” деган таъриф ҳам битилган.



Фристайлнинг акробатика йўналишида юртимиз шаънини ҳимоя қилган ушбу спортчимиз шарафига қишки Олимпия ўйинларида илк бор Ўзбекистон давлати мадҳияси янграган. Шунингдек, у 1993 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Кўрсатган хизматлари учун “Меҳнат шуҳрати” ордени, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Лина Анатолевна Черязованинг хотирасини абадийлаштириш йўлида ёрдам берган барча ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдириб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 07:02, 10.09.2021.
Ўқилди: 5959 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5225]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3247]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2820]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2750]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2508]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2420]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2156]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2044]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2025]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик