«Атлетик» клубининг бош мураббийи Мерсело Бьелса «Челси»нинг назарига тушиб қолган, деб хабар беради Marca.
Инглиз клуби вакиллари 56 ёшли мутахассис билан алоқага чиқишга ҳам улгуришган. Нашрнинг хабарига кўра, «кўклар» «Валенсия»нинг бош мураббийи Унаи Эмерига ҳам қизиқиш билдиришмоқда ва келаётган дам олиш кунларида лондонликлардан бир неча нафари «Месталья»да меҳмон бўлишади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда «Челси» Андре Виллаш-Боаш қўл остида 43 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда.