Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Қувондиқ Рўзиев: “Ғалабали одимимизни давом эттириш ниятидамиз”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Қувондиқ Рўзиев бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлажак рақибимиз АГМК айни пайтда турнир жадвалининг 3-поғонасида бораётган кучли рақиб. Шунингдек, жамоани таниқли мутахассис, ўз вақтида машҳур футболчи бўлган Миржалол Қосимов бошқармоқда.

Жамоамиз ҳам Суперлига доирасидаги сўнгги иккита баҳсда ғалаба қозонди ва айни пайтда кайфиятимиз юқори ҳамда ғалабали одимимизни давом эттириш ниятидамиз. Шу боис, бўлажак ўйинннинг шиддатли, кескин,  курашларга бой тарзда ўтиши эҳтимоли юқори.

Биз мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Пандемия сабабли, бўлажак ўйин мухлисларсиз ўтказилади. Аммо ишқибозлар жамоамизни ойнаи жаҳон орқали руҳан қўллаб-қувватлаётганликларини ҳис этган ҳолда майдонга тушиб, ғалаба қозониш, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз ҳамда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Бахтимизга “Навбаҳор” ишқибозлари ҳамиша соғ бўлишсин", — деди Қувондиқ.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:24, 10.09.2021.
Ўқилди: 1732 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6943]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3337]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [3092]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2995]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2446]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2273]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2142]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2101]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [2004]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1960]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик