Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Виктор Жалилов: «Футболда энг қийин нарса гол уриш. Гол ўтказмаслик нисбатан осонроқ»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — АГМК (0:0) учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.

— Ўйлашимча, ҳисоб ўйинга мос бўлди. Ҳеч бир жамоа ғалабага муносиб эди, деёлмайман. Голли вазиятлар кўп бўлмади. Бундай учрашувлардан барчасини ягона гол ҳал қилади. Бизда ҳам, АГМКда ҳам тўп назоратига эгалик кузатилди. Ҳужумлар, қарши ҳужумлар уюштиришга интилди.

— Ҳужумга эътибор қаратишга интиляпмиз, лекин кўп нарса футболчиларнинг маҳоратига, рақибнинг қаршилигига ҳам боғлиқ. Қолаверса, АГМК ҳам кучли жамоа, бежиз турнир жадвалининг юқори ўринларида бормаяпти. Тўғри, ҳужумда муаммоларимиз бор, ҳужумларимиз якунига етмай қоляпти. Лекин барибир, аста-секин ҳужумдаги салоҳиятимизни ошириб боряпмиз. Ҳали олдинда кўп ўйинлар бор. Голбан ҳақида бирор нарса деёлмайман, барчаси текширувлардан кейин аниқ бўлади. Ҳаммаси шифокорларга боғлиқ.

— Бизда ҳеч ким ҳимоядан ўйнашни атайин хоҳламайди. Барчаси таркибда қандай футболчилар борлигига боғлиқ. Йигитларни ранжитмоқчи эмасман, лекин айрим жиҳатлар бўйича аксарият футболчиларимизга маҳорат етишмаяпти. Шу боис, жамоамиздан Ўзбекистон термасида футболчи йўқ. Ҳужумдаги футболчиларимиз терма даражасига тортадиган ўйин кўрсатишмаяпти. Ўйлашимча, улар ҳали ўз маҳоратларини кўрсатишади. Мисол учун, Ўринбоев биринчи даврадагига нисбатан анча ўйинини ўнглаб олди.

— Нега Паншанбе жарима зарбаларини ижро этмаяпти? Машғулотларда жарима зарбаларини ижро этаётганларни кузатиб, расмий учрашувларда уларга стандартларни ижро этиш имкониятини берамиз. Эҳсони олимпия термаси таркибида гол урди, лекин катталар даражаси билан ёшлар жамоаси даражаси ўртасида фарқ борлигини ҳам унутмаслик керак. Ҳар бир жамоанинг ўзига хос талаблари бор. Найденов ҳужумчи ортида ҳам ўйнаган, орқароқда ҳам. Бизнинг чемпионатимиз даражаси ҳам ўзига яраша юқори, ҳозирча Боянга ҳужум чизиғида аниқлик етишмаяпти, лекин унинг бунданда яхшироқ ўйнай олишига шубҳа йўқ.

— Рўзиев ўнг қанот ярим ҳимоячиси позициясида аввал ҳам ўйнаган. Вазиятга кўра, таркибимиздаги футболчилар орасида у ўнг қанотда бошқалардан яхшироқ ҳаракат қилгани учун уни шу позицияга қўймоқдамиз.

— Футболда энг қийин нарса гол уриш. Гол ўтказмаслик нисбатан осонроқ. Шу боис, ҳужумчи мавзуси кўп гапирилади. Афсуски, ёзда яхшироқ ҳужумчи ололмадик. Кўрикдан ўтганлардан бири яхши эди, лекин у Тошкентдаги ўртоқлик ўйинида жароҳат олди. Яна бирининг эса ҳаракатлари бизга маъқул келмади, — дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:09, 10.09.2021.
Ўқилди: 1713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.