Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Бу ҳафта АПЛда кимлар ўз дебютини ўтказади?

Баҳо:
+ | -

Икки ҳафталик танаффусдан кейин бугун АПЛ яна қайтади. 11 сентябрда бир қанча баҳслар старти белгилаб қўйилган. 2021 йилнинг ёзги трансферлар ойнаси ўтган ой якунида расман ёпилди. Эндиликда ҳар бир клуб қишнинг январь ойигача таркибида кимлар борлигини таҳлиллаб олади. «Арсенал», «Челси» ҳамда «Тоттенхем»лар ўз таркибини кучайтириш билан банд эди. Улар бир нечта янги номларни жалб эта олишди. Шунингдек, «МЮ», «Ман Сити», ва «Ливерпуль» ҳам ёзда актив эдилар. Қуйида сиз билан бугун ва эртага кимлар дебют ўйинини ўтказиши мумкинлигини ҳақида гаплашамиз.

1. Криштиану Роналду – «МЮ»

Шубҳа йўқки, ёзги ойнада Роналдунинг Олд Траффордга кўчиси энг катта шов-шувлардан бири бўлди. Унинг шартномаси сўнгги соатларда эълон қилинди ва португалияликнинг дебюти халқаро танаффус туфайли кечикиброқ амалга ошадиган бўлганди. «МЮ» устози Сульшер бугун «Ньюкасл» билан баҳсда Роналду майдонга тушиши мумкинлигини айтиб ўтган.

2. Курт Зума – «Вэст Хем Юнайтед»

Зума ўзининг 7 йиллик Стемфорд Бриждаги фаолиятига бу мавсум аввалида якун ясади. У Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси»га ўтди. 26 ёшли футболчи «аристократлар» сафида УЕФА Супер кубогида «Вильяреал»га қарши иштирок этди ва ғалаба қозонди. Энди у ҳам «болғачилар»нинг шанба кунги «Саутгемптон» билан ўйинида дебют қилиши мумкин бўлади.

3. Ибраҳима Конате – «Ливерпуль»

«Ливерпуль» Конате трансферини ойнанинг бошидаёқ тасдиқлаган эди. У «Лейпзиг»дан ташриф буюрган. Жамоанинг асосий футболчилари Ван Дейк ҳамда Жо Гомез сафга қайтгани ҳамда Жоэл Матипнинг яхши формада экани, француз футболчисини заҳирага михлаб қўйиши мумкин. Шундай бўлса ҳам 22 ёшли Конате «Лидс»га қарши ўйинда дебют қилиш эҳтимоли бор. Негаки, Клопп Англиядаги, балки дунёнинг ҳам энг ротацияга мойил мутахассиси ҳисобланади.

4. Майкл Олис – «Кристал Пелас»

«Кристал Пелас» Майкл Олисни чемпион «Ридинг»даги ажойиб ўйинлари туфайли сотиб олди. «Бургутлар» устози Патрик Виейранинг гапига кўра, ёш футболчи «Шпорлар»га қарши шанба кунги ўйинда дебют қилиши белгиланган. Бу дебют асосий таркибдан бўладими ёки заҳирадан, Олис янги клубда ҳаракат қилишни бугундан бошлаб юбориши мумкин. У «Тоттенхем»нинг муваффақиятли одимини тўхтатишга хизмат қилиши керак.

5. Такехиру Томиясу – «Арсенал»

Томиясу Италия клуби «Болонья»дан Лондонга ташриф буюрди. Футболчининг трансфери ёзнинг сўнгги кунида эълон қилинди. У 16 миллион фунт эвазига сотиб олинган. Япон ҳимоячиси ҳафта давомида жамоа билан бирга машғулот ўтади. У Микел Артета ижозати билан «Норвич»га қарши мудофаа қўрғонини ҳимоялашда ёрдам бериши мумкин. Клуб ўз ҳимоясини тартибга келтириш ҳамда мустаҳкамлаш учун мавсум аввалида 70 миллион фунтдан зиёдроқ маблағ сарф этган.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 15:29, 11.09.2021.
Ўқилди: 2770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.