Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Вадим Абрамов: «Ироқ — осон рақиб эмас»

Баҳо:
+1 | -

Ироқ ва ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги Лондон олимпиадаси III саралаш босқичи 5-тури учрашуви олдидан Доҳадаги «Wyndham Grand» меҳмонхонасида ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

Камсонли журналистларнинг саволларига дастлаб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов жавоб берди. Вадим Карленовичнинг фикрича, Ироқ Олимпиада йўлланмасини қўлдан чиқарганига қарамасдан, кечиши кутилаётган ўйин ўзбекистонлик футболчилар учун асло «енгил сайр» бўлмайди.

«Бизни гуруҳда яна атиги икки ўйин кутмоқда. Шу сабаблабли уларнинг ҳар бирига диққатни жамлаш лозим бўлади. Ироқ гуруҳдан чиқиш учун барча имкониятларини йўқотди, лекин бу рақибга ҳурматсизлик билан қараш кераклигини билдирмайди. Ҳаммамиз Ироқ терма жамоаси қандай қилиб очколаридан айрилганини яхши биламиз, лекин ўйин жиҳатда улар жуда яхши ва кучли жамоа ҳисобланади».

«Баъзан барча нарсани қўлдай бой берган жамоалар ўз олдига ждиддий мақсад қўйган жамоаларга нисбатан яхшироқ ўйин намойиш этишади».

«Ироқдан 3 очко тортиб олиниб, Бирлашган Араб Амирликларига берилганига тўхталадиган бўлсам, айтишим мумкинки бу ишлар ФИФАнинг ихтиёрида. Лекин бизнинг эътирозимизга сабаб бўлаётган ягона нарса БАА ҳисобига ёзилган 3 та гол бўлмоқда. Ушбу саралаш босқичида ҳали ҳеч бир жамоа 3 та гол уролгани йўқ, лекин Амирликларга шунча миқдордаги ўта муҳим голлар совға қилиб юборилди», — деди Вадим Абрамов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:35, 21.02.2012.
Ўқилди: 11606 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.