Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

АПЛ. «Челси» тарихий ғалабани қўлга киритиши мумкин (превью)

Баҳо:
+ | -1

Англия чемпионати 4-тури доирасида «Челси» ўз майдонида "Астон Вилла"ни қабул қилади.

Биласизми?

Агар «Челси» ғалаба қозонса, Премьер-лигада ғалаба қозониш бўйича 600 лик довонни забт этган иккинчи жамоага айланади. Бунга қадар бу ишни "Манчестер Юнайтед" (689) уддалаган.

Ромелу Лукаку "Астон Вилла"га қарши охирги 5 АПЛ ўйинининг барчасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган, жами 6 гол. Бельгиялик "Стемфорд Бридж"да АПЛ доирасидаги 11-учрашувини ўтказади ва биринчи голини уришни кутмоқда.

"Астон Вилла" ўтган мавсум АПЛда «Челси»га қарши баҳс билан мавсумни якунлади (2:1, ғалаба). Улар Рон Аткинсон қўлостидаги 1993 йил октябрь ойидан бери «кўклар»ни кетма-кет икки лига ўйинида мағлуб этишмаган.

Денни Ингс АПЛда асосий таркибда майдонга тушган охирги 9 ўйинида 8 голли вазиятларда иштирок этган (6 гол ва 2 ассист). У "Астон Вилла" учун 3 учрашувда 2 гол ва бир ассистни ўз номига расмийлаштириб қўйди.


Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Стюарт Атуэлл

Қанот ҳакамлари: Ден Кук, Симон Лонг

Захира ҳаками: Роберт Жонс

ВАР: Крис Каванаг

ВАР ёрдамчиси: Ден Робатан


Тахминий таркиблар

Челси - Менди, Кристенсен, Силва, Рюдигер, Аспиликуэта, Алонсо, Жоржинё, Ковачич, Хавертс, Маунт, Лукаку

Астон Вилла - Стир, Кеш, Конса, Мингс, Таргетт, Луиз, МакГин, Бейли, Эл Гази, Ингс, Уоткинс


Йўқотишлар

«Челси» таркибида Нголо Канте майдонга туша олмайди. Унинг жароҳати бор. Кристиан Пулишичнинг ўйнаши эса сўроқ остида турибди. «Ливерпул» билан баҳсда четлатилган Рис Жеймс бу ўйинни ўтказиб юборади.

"Астон Вилла"да эса Трезеге, Кейнан Девис, Керни Чукувумека жароҳат боис майдондан ташқарида. Морган Сансон, Бертран Траоре эса спорт формасини тиклаб олмаган. Эмилиано Мартинес, Эмилиано Буэндиа бошқа сабабларга кўра майдонга туша олмайди.


Рақамлар

"Астон Вилла"нинг охирги 5 сафар учрашувида 2,5 тадан кўп гол киритилган (Премьер-Лига).

"Астон Вилла" сўнгги 4 сафар ўйинида камида иккитадан гол урди (Премьер-Лига).

«Челси» барча мусобақаларда "Астон Вилла"га қарши сўнгги 6 уй ўйинида мағлубиятсиз бўлиб қолмоқда.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари сони 52та. Шуларнинг ярми «аристократлар» фойдасига ҳал бўлган. 13 учрашувда эса бирмингемликларнинг устунлиги кузатилган. Яна 13 баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Жорий йилнинг 23 май куни ўтказилган баҳсда "Астон Вилла" «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» - "Астон Вилла" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:03, 11.09.2021.
Ўқилди: 3209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.