Суперлига 17-туридан ўрин олган «Турон» – «Насаф» баҳси якунига етди. Беллашувда «Насаф» бу жамоадан устун эканини исботлади.
Биринчи бўлимнинг 21-дақиқасида «аждарлар» вакили Ҳусниддин Алиқулов рақиб жамоа дарвозасига гол урди. 0:1.
Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам курашларга бой ўтди. 83-дақиқада «Насаф» вакили Ҳусайн Норчаев иккинчи гол муаллифига айланди. 0:2.
Шундай қилиб, «Турон» ва «Насаф» баҳсида 2:0 ҳисобда қаршиликлар ғолибликни қўлга киритиб, рақибдан устун келди.