Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Росицкий ҳам Россия йўлида

Баҳо:
+-1 | -

Одил Аҳмедов “Анжи”ни танлаганида номдорроқ клубни танласа яхши бўларди, деганди баъзилар. Буни қарангки, олдинлари 1-лигадан боши чиқмайдиган Маҳачқалъа клуби  бир йил ичида манаман деган клубларнинг тиззасини қалтирадатиган клубга айлана олди.

Жумладан, “Галатасарой”нинг тиззалари дағ-дағ титрамоқда айни дам. Чунки ушбу клуб қайси футболчи билан музокора олиб бормасин, "Ташла бешни" деган гап қолганда, кимдир томдан тараша тушгандек пайдо бўлиб, ўша футболчини илиб кетмоқда. Мисол учун швейцариялик Жердан Шакирини охир-оқибат “Бавария” ўзиники қилиб олганди. Ваҳоланки Истанбул клуби бу футболчи келади деб, қизил гиламга буюртма ҳам бериб қўйганди. Клуб  бу омадсизликдан сўнг “Арсенал” ярим ҳимоячиси Томаш Росицкийни кўз остига олиб қўйди, аммо уни олдингилардан-да жиддий рақиб пайқаб қолди ва кўз олайтира бошлади. Бу Россиянинг “Манчестер Сити”си – “Анжи”.

“Fanatik” нашрининг ёзишича, ушбу клуб ҳам чехиялик футболчини ўз сафида кўрмоқчи. Фотиҳ Терим ушбу мавсум шартномаси тугайдиган футболчини ёзда ўз жамоасида кўришни жуда хоҳлаётган эди, аммо футболчи Гус Хиддинк шогирдига айланиб кетади-ёв. 

 
Манба: Fanatik газетаси

Томаш 1980 йилнинг 4 октябр куни Чехия пойтахти Прагада туғилган. "Спарта"  (1998-2001), Дортмунднинг "Боруссия"(2001-2006) клубларида тўп сурган. 2006 йилдан буён "тўпчилар" сафида тўп сурмоқда. Чехия терма жамоаси сафида 74 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол киритган. 3 карра Чехиянинг энг яхши футболчиси, деб топилган. 

Киритилди: 15:37, 21.02.2012.
Ўқилди: 10474 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик