Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Омадини йўқотган Тимо Вернер. Сиз ҳам уни танқид қилган бўлармидингиз?

Баҳо:
+ | -

Унинг хато қилишга ҳаққи йўқ.

Немис футболчиси ўйинларини кузатар экансиз, шунга ўхшаш нарса «Челси»га ўтгандан кейин Фернандо Торрес ва Мората билан содир бўлганини бевосита эсга оласиз. Бу рўйхатга Андрей Шевченкони ҳам қўшиш мумкин.

“Челси”да ҳар бир ҳужумчи ўйнаб кетолмайди, бу ҳар доим ҳам инобатга олиниши керак. Лукаку ёшлигида иккинчи Дрогба бўлмади. Аммо энди Дидье Бельгия терма жамоасида рекордларга эга бўлган тажрибали бельгиялик муваффақият қозонишига ишонади. Кўрамиз, чунки форвардга айнан Вернернинг ишончсиз ҳаракатлари туфайли жамоага олиб келинди.

“Челси” мухлислари Вернер борасида иккига бўлинди. Баъзилар немиснинг идеал позициядан гол ура олмаган вазиятлар ҳақида ҳазиллашиб, хотиржам муносабатда бўлишади, чунки улар бунга аллақачон ўрганиб қолган. Бошқалар эса, футболчининг ноаниқ ҳарактлари ва унинг хатолари айсбергнинг учи эканини таъкидлашади.

У иккила оёқда ҳам бирдай ўйнайди, гарчи у асосан ўнг оёқда зарба берса ҳам, чап қанотга ўтса, ўйинни оқилона ўқийди. Вернер рақибларини осон алдаб ўтади. Услублар бошқача бўлса-да, бу Азарнинг ёндашувига ўхшайди. Аммо ҳужумчи бўш дарвоза олдида турганида, биз ақл бовар қилмас хатоларни кўрамиз. Шундай хатоларни биз Исландия термасига қарши кечган баҳсда ҳам кўрдик. У бир неча қулай имкониятлардан фойдала олмай 88-дақиқада келиб ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Мухлислар орасида бир гап бор. Баъзида Вернерга қийин вазиятдан гол уриш, очиқ дарвозага гол уришдан осонроқ бўлиб чиқади. Шарҳловчилар унинг голларига “Барибир ҳам у гол урди”, деган иқтибосни қўллашга ўрганиб қолди. Аммо ҳужумчига битта гол учун 2-3 қулай имконият керак бўлганда ҳамма ҳам бундан завқланмайди.

Тухель Тимонинг марказий ҳужумчи эмаслигини тушунади. Моратага келсак, у кўпроқ бошда ўйнаш учун жамоага олиб келинганди. Торрес эса услубга тушмаган футболчи. Фернандонинг “Челси”га фойдаси текканди, айниқса Европа мусобақаларидаги индивидуал ҳаракатлари жамоа жонига оро кирган вазиятлар бўлган. Шевченко жамоага келган вақтда унинг бели билан муаммолари бор эди. Тимо Вернер эса тартибсиз одам бўлгани учун жамоада ўз услубини ва ўрнини топа олмаяпти. Масалан, бутун пандемия пайтида у бир марта ўзига-ўзи таом тайёрлаган. У футбол ўйнашдан бошқа ҳеч нарсани билмайди.

Қайнатилган макарон ва кетчупдан бошқа таом тайёрлашни билмайди. Бошқа ҳолларда, у овқатни буюртма қилишни ёки дўстининг аёли пиширган таомларни танаввул қилади. Бундай одамнинг Лондонда топилгани ҳам унинг омади. “Челси”даги шериклари томонидан доимо масхара қилинадиган, кулгили овозли йигит доимо ўз қобиғига ўралиб яшайди.

Вернер самарали ҳаракатлари билан дойим АПЛнинг статистикаларида юқори ўринларида туради. Масалан, ўтган мавсумда Премьер лигада 8 та голли узатмани амалга оширди. Вернер пас бериб, тўпни дарвозага тепмаса, унда энг яхши фазилатлар намоён бўлади. Тимо – тез, бақувват, жасур ва айёр ҳужумчи. Аммо жарима майдончаси ичида эмас, чунки у позицияни яхши танлайди, аммо кўп ҳолларда ноаниқ зарба беради.

Лукакунинг келиши Вернерга кўникишига ёрдам бериши мумкин, чунки Ромелу терма жамоадаги Мертенс ёки “Интер”даги Лаутаро Мартинес каби атрофидаги ғайриоддий ҳужумчиларга ўрганиб қолган. Бельгиялик Вернерни қўллаб-қувватлайди, агар Тухель унга имконият берса. Ахир немис учун бекорга шунча пул тўланмаяпти.

Вернер жамоани ўзгартириши мумкин. Лукаку, Зийеш ва Пулишичнинг жамоада борлиги Тимонинг асосий таркибда ҳаракат қиладиган вақтини камайишига сабаб бўлиши табиий. Агар у 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан олдин клубда захира ўриндиғига ўтирса, немис, албатта, трансфер қилиниб кетишни танлайди. Флик Германия терма жамоасига ҳеч қандай ўйин амалиётига эга бўлмаган ҳужумчини жалб қилмайди.

Тимода трансфер вариантлари бор. Ҳужумчи ёш ва кўп қиррали бўлгани учун унга кўплаб клублардан таклифлар чиқиши аниқ. Балки Пини Захави Левандовскини бу мавсумдан кейин жамоасини ўзгартиришга ишонтирар. Бу ҳолатда “Бавария”га ҳужумчи керак, янги мураббий эса Вернернинг ўзига хос хусусиятларини билади.

Левандовскининг кўрсаткичлари билан тенглашиб бўлмайди. У Герд Мюллернинг рекордини янгилади, Тимо буни уддалай олмаслигини ўзи ҳам яхшигина тушунса керак. Аммо футболчи катта клубга фойда келтиришга қодир.

«Лейпциг»да у айни ўз ўрнида эди, лекин Премьер-лига диққат марказида эмас эди, шунинг учун унинг хатолари кам муҳокама қилинарди. Терма жамоада ва “Челси”да бутун дунё Тимони кузатади ва унинг бўш дарвозага қандай қилиб гол уролмаётганини муҳокама қилади. У трансфер ойнасида “Ювентус” ёки “Бавария”га ўтмади, бунинг сабаби эса у Премьер-лигада жанг қилмоқчи.

Лондонда ротация бўлиши муқаррар, Моунт турли позицияларда ўйнаши мумкин, Вернер эса Лукакуга ёрдам бера олади. Бу мавсум немис учун Премьер-лигада ҳал қилувчи бўлади. Агар у кўп нарсани тушунмаса, у албатта кетади. “Челси”га ўтганидан бери Вернернинг трансфер нархи фақатгина ўсиб келяпти. Трансфер нархида унинг ноаниқ ҳаракатлари ўз аксини кўрматмаслиги бунга сабаб бўлиб турибди.

Жуда камдан-кам ҳолларда бундай класдаги футболчилар бирга-бир вазиятларда хато қилиши керак. Тухель ҳозирда фақат Саулни Жоржиньога, Кантени Ковачичга ўрин босар қилмоқчи, балки Вернер ҳам Лукакуни ўрнини эгаллашга ҳаракат қилади. 3-4-1-2 схемасидаги ўйнаганда Моунт билан плеймейкер сифатида ундан фойдаланса бўлади.

Агар Мейсон ва Хаверц 3-4-2-1 схемасида бошланғич позицияларни эгаллаб олишса, Вернер ёзда “Ювентус”га ўтишга рози бўлмаганидан афсусланади. Аммо, эҳтимол, Нагелсманн у билан шахсан боғланган ва “Бавария” мураббийи ундан жамоада бир муддат қолишини сўрган бўлиши мумкин. Чунки у Левандовскидан анча ёш ва ҳужумда бир нечта позицияда ўйнай олади.


Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 17:25, 12.09.2021.
Ўқилди: 3349 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.