"Бавария" спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич Дортмунднинг "Боруссия" клуби
ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландга қизиқишини яна бир бор тасдиқлади.
"Мен илгари айтган эдимки, агар биз унга эргашмасак, биз оддий одамлар бўламиз.
Лекин Левандовскига қаранг, у ўз фаолиятининг энг яхши босқичида ва бор кучини
беряпти. Аммо, албатта, Ҳоланд каби футболчиларни кузатиб туриш керак", - дейди Салиҳамиджич
Sky Sport телеканалига берган интервьюсида.