Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Теннис. Медведев финалда Жоковични мағлуб этиб, «US open»ни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Икки ҳафта давомида Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган теннис бўйича "Улкан тож" туркумига кирувчи US Open турнири Даниил Медведевнинг ғалабаси билан якунланди.

Дунёнинг иккинчи ракеткаси бўлиб турган россиялик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқди ва уч сетда ҳам бир хил ҳисобдаги ўзи учун тарихий ғалабага эришди - 6/4, 6/4, 6/4.

Икки соату 17 дақиқа давом этган финалда 25 ёшли Даниил 4 та брейк-пойнт, 16 та эйс зарбани амалга оширди. 34 ёшли Новак эса 6 та эйс зарбани ижро этди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Медведев ҳисобни минимал кўринишда қисқартирди - 4:5.

Шу тариқа, Даниил Медведев фаолиятидаги илк "Улкан тож" совринига эга чиқди. Муваффақиятли иштирок россиялик теннисчига 2,500,000 доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосини тақдим этди. Медведев бу ғалабаси билан Жоковичнинг бир мавсумда тўртта "Улкан тож" турнири бош совринини қўлга киритишига тўсқинлик қилиб қолди.

Агар Новак Жокович финалда ғалаба қозонганида, мавсумдаги барча "Улкан тож" турнирлари бош совринини қўлга киритар ва бу билан афсонавий Род Лэйвернинг натижасини такрорлаган бўлар эди. Сербияликнинг "Улкан тож"лардаги чемпионлик титуллари 20 талигича қолди. Айнан шунча совринга Рожер Федерер ва Рафаэль Надаль ҳам эга.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 08:23, 13.09.2021.
Ўқилди: 3814 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.