"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Италия чемпионатининг 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Лацио"га қарши ўйинда (2:0) ўз ҳисобига битта гол ёзди.
"MisterChip" тарқатган хабарга кўра, швециялик футболчи А серияда гол урган ёши энг катта хорижлик футболчига айланди. Ибраҳимович кеча 39 ёшу 344 кунлик эди.
Златан 4 ойлик жароҳатдан сўнг илк марта майдонга қайтган эди.