«Барселона» президенти Жоан Лапорта Ла Лига раҳбари Хавьер Тебаснинг гапларига муносабат билдирди.
«Мен Тебаснинг сўзларини ноўрин деб биламан, у ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатлик ўрнига зиддият ва қарама-қаршиликка интилади.
У «Барселона» ва унинг қадриятларига зарар етказиш йўлларини излашга мойил. Аммо, биз буни яхши биламиз», - дейди Лапорта.