"Барселона" клуби бош мураббийи Рональд Куман каталонияликлар футболчиси Педри ҳақида гапирди.
"Педри - ақлли ўйинчи", - деди Рональд Куман Barca телеканалига.
"У ёш бўлса-да, берган кўрсатмаларимнинг ҳаммасини астойдил бажаришга ҳаракат қилади. Педрининг келажаги ёрқин. Психологик нуқтаи назардан, у жуда кучли футболчи, чунки унинг ўрнида бошқа футболчи бўлганида, жуда оғир 12 ойда жисмонан кўп азоб чекарди”, - дея қўшимча қилади Куман.
Педри ўтган мавсумда Куман қўл остида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. У 52 учрашувда майдонга тушди.