Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Чорак финал инглизларсиз ўтадими?

Баҳо:
+1 | -

Европа чемпионлар Лигаси доирасидаги олтинчи учрашув ҳам ниҳоясига етди. Айтиш керакки, ўтказилган ўйинлар ичида энг қизиқарли ва томошабопи айнан Неаполда кузатилди.

Ўйинда анча ҳужумкор бошлаган мезбонлар Каванининг дарвозабон билан яккама-якка чиқишида ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо Питер Чех яқин бурчакка йўналтирилган зарбани қайтара олди. Илк хатони эса "Наполи" марказий ҳимоячиси Каннаваро қилди. У тўпни қайтара олмади ва дарвозабон қаршисида бир ўзи қолиб кетган Хуан Мата ҳисобни очди — 0:1.

Мезбонлар тезда ўзларига келдилар. Албатта бундай ўйинларда учрашув йўналишини тубдан буриб юбориш учун қандайдир омад ёки индивидуал маҳорат керак бўлади. Бу сифат Лавессида топилди. Жарима майдони яқинида Каванидан тўпни қабул қилиб олган ҳужумчи бурама зарба билан узоқ бурчакни нишонга олди — 1:1.

Иккинчи гол таймнинг сўнгги дақиқасида Кавани "Наполи"ни олдинга олиб чиқди. Ўнг қанотидан Инлернинг юқорилатиб оширган тўпини елкаси билан дарвозага йўллади.

Иккинчи таймда меҳмонлар бироз ташаббусга эгалик қилган бўлсалар-да, ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятлар кўп бўлмади. Қарши ҳужумларнинг бирида эса Лавесси иккинчи голини киритиб, ҳисобни мезбонлар учун жуда қулай кўринишга келтириб қўйдилар. Кавани олдинга чиқиб кетган Чехни доғда қолдириб, шеригини қулай вазиятга чиқарди. Лавесси шунчаки тўпни дарвозага аниқ йўллаш вазифасини уддалади — 3:1.

Шундай қилиб, айтиш мумкинки, "Челси"нинг ғалабасиз серияси бештага етди. Албатта, Неаполдаги мағлубият учун футболчиларни у қадар танқид қилиш ҳам шартмасдек. Ахир “Наполи” бир неча йилдан бери ЕЧЛ ўйинлари ўтида ёнаётган клуб, ажойиб шаҳар ва даҳшатли мухлислар... Бу ерда "Наполи" икки йилдан бери, яна еврокубокларга қайтганидан буён мағлубиятга учрагани йўқ.

Бир неча йил ЕЧЛ об ҳавосини белгилаб берган инглиз жамоалари ўтган йили ярим финалдан четда қолгандилар. Катта эҳтимол билан, ушбу мавсум чорак финал ҳам инглизларсиз ўтишини тахмин қилиш мумкин. Майли, ҳозирдан хулоса чиқармайлик. Кутамиз.

Европа чемпионлар Лигаси. Нимяорак финал. Биринчи учрашув

НАПОЛИ (Италия)– ЧЕЛСИ (Англия)  3:1 (2:1)
Голлар:  Лавесси (39, 65), Кавани (45) – Мата (27)
НАПОЛИ: Де Санктис, Суньига, П.Каннаваро, Кампаньяро, Ароника, Гаргано, Ҳамшик (Пандев, 82), Инлер, Мажжо, Лавесси (Жемаили, 74), Кавани.
ЧЕЛСИ: Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Босингва (Э.Коул, 12), Мейрелеш (Эссьен, 70), Рамирес, Малуда (Лэмпард, 70), Мата, Старриж, Дрогба.
Огоҳлантиришлар: Кавани (39), Мейрелеш (41), Кэйхилл (56).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:03, 22.02.2012.
Ўқилди: 11144 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3469]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3293]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3290]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3199]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3050]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2888]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2865]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2126]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2012]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2004]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик