Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Барселона» - «Бавария» учрашуви учун превью

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси-2021/22 нинг гуруҳ босқич биринчи туридаёқ мусобақанинг энг марказий учрашувларидан бири ўтказилади.

«Бавария» ва «Барселона» Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсумдаги илк ўйинларида ўзаро тўқнаш келишади.

Охирги марта ушбу жамоалар ўзаро 2019/20 йилги ЕЧЛ чорак финалида учрашганда 8:2 ҳисоби қайд этилган ва Германия клуби Лисабонда ғалаба қозонган эди. Бу натижа орқали мюнхенликлар ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси бир ўйинида саккизта гол киритган, каталонияликлар эса 1946 йилдан бери биринчи марта ўз дарвозасидан 8 тўп олиб чиққан эди.

«Барселона» ва «Бавария»дан ташқари E гуруҳида «Бенфика» ва "Динамо Киев" жамоалари ҳам бор.

Жамоаларнинг охирги 9 тўқнашуви Чемпионлар Лигаси доирасида бўлган. Шулардан иккитаси плей-офф босқичида ўтказилган. Бу 1998/99 йилги мавсумдан бери илк бор томонларнинг гуруҳ босқичида учрашиши ҳисобланади.

«Барселона» 2014/15 мавсумда ярим финалда умумий 5:3 ҳисобида мағлуб этганди (уйда 3:0, сафарда 2:3). «Бавария»дан ўшанда Левандовски ва Мюллер тўп киритишган.

Бунга қадар, яъни 2012/13 йилги мавсум ярим финалида «Бавария» испан клубини умумий 7:0 ҳисобида таслим қилганди. Ўз майдонида ўтган баҳсда (4:0) Мюллер дубл қайд этган ва "Камп Ноу"да бўлиб ўтган учрашувда (0:3) ҳам Томас ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган эди. Пике ҳам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган ўйин.

23 мавсум олдин жамоалар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида тўқнаш келишганида «Бавария» ўз майдонида 1:0, меҳмонда эса 2:1 ҳисобидаги ғалабаларни қайд этган. Ўша мавсум мюнхенликлар финалда МЮ клубига аламли ҳисобда (2:1, қўшимча дақиқаларда киритилган икки гол) мағлуб бўлишганди.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, барча беш плей-офф баҳсларида тўқнаш келган «Барселона» ва «Бавария» жуфтлиги ғолиби ўша мавсум мусобақа чемпионига айланган.

«Барселона» ўтган мавсум Ла Лигада «Атлетико» ва «Реал»дан кейин учинчи ўринни эгаллади. Охирги марта жамоа 2007/2008 йилги мавсумда ҳам топ-2 ўриндан четда қолганди.


Тахминий таркиблар

Барселона - Тер Штеген, Роберто, Араухо, Пике, Алба, Бускетс де Ёнг, Педри, Коутинё, Ёнг, Депай

Бавария - Нойер, Павар, Упамекано, Эрнандес, Девис, Киммих, Горецка, Муcиала, Мюллер, Сане, Левандовски


Йўқотишлар

Мартин Брейтуэйт, Серхио Агуэро, Ансу Фати, Усмон Дембеле жароҳат сабабли каталонияликларга ёрдам бера олишмайди. Сержиньо Дест ва Хорди Албада кичик жароҳат бор ва уларнинг ҳаракат қилиши сўроқ остида.

Мюнхенликларнинг асосий футболчилари ҳисобланган Кингсли Коман, Корентин Толиссо ва Серж Гнабрилар ҳам жароҳати боис мазкур учрашувни ўтказиб юборишади. Германиялик вингернинг майдонга тушиши сўроқ остида.

 

Рақамлар

«Бавария» Чемпионлар Лигаси доирасидаги охирги 21 учрашувдан 19тасида ғалаба қозонган.

«Бавария» барча мусобақаларда «Барселона»га қарши охирги 6 ўйиннинг бештасида ғалабага эришган.

«Бавария» барча мусобақаларда «Барселона»га қарши охирги 6 ўйиннинг бештасида камида иккитадан гол киритган.

«Барселона» Германия клубига қарши охирги учта учрашувда камида иккитадан гол уришга эришган.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Англия)

Қанот ҳакамлари: Стюарт Бурт, Симон Беннет (Англия)

Захира ҳаками: Даррен Ингланд (Англия)

ВАР: Стюарт Атуэлл (Англия)

ВАР ёрдамчиси: Пол Тирни (Англия)

 

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» - «Бавария» учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:11, 14.09.2021.
Ўқилди: 5410 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.