Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ЕЧЛ нимчорак финал учрашувидан сўнг фикр билдирар экан, ҳозирги ЦСКАни 2004 йили Моуриньонинг «Челси»сига қарши тўп сурган жамоа билан таққослади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
«Бизга қийин рақиб тушди. ЦСКА ҳужумда кўп нарса қила олгани йўқ, аммо гол уролди — рақибимиз бу натижадан хурсандга ўхшаб кўринди. Маълумки, сафарда сермаҳсул ўйин кўрсатиш — яхши натижа ҳисобланади. Альбиолни майдонга тушириб тўғри қилдим, деб ҳисоблайман, чунки Думбияга қарши бўйдор ўйинчи ўйнаши керак эди», деди португалиялик мутахассис.
ЦСКА гол уришидан аввал Криштиануга қарши ўйин қоидаси бузилган эди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади. Бу ҳакамнинг хатоси — мен ўйинни тажрибали ҳакам бошқариб боришига умид қилгандим», деди Моуриньо.
«Ҳозирги ЦСКА — биз бу ерда 2004 йилда «Челси» билан қарши тўп сурган жамоа савиясида. Шогирдларимдан бирортаси, масалан, Вернблум билан тўқнашиб, жароҳат олишини кутгандим, аммо, кўриб турибмизки, Бензема ўзи жароҳат олди», деди Жозе Моуриньо.
«Мадриддаги ўйин оғир бўлади, аммо мен якуний муваффақиятдан умид қилмоқдаман», дея қўшимча қилди «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» — ЦСКА жавоб учрашуви 14 март, чоршанба куни Мадридда бўлиб ўтади.