Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун "Реал"да ўйнаган испаниялик собиқ футболчи Икер Касильяс рекордини такрорлайди. Бир неча дақиқалардан кейин португалиялик Чемпионлар лигасидаги 177-ўйинда иштирок этади.
Бугун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи ўйинлари бўлиб ўтади. Улардан бирида "Манчестер Юнайтед" сафарда Швейцариянинг "Янг Бойз" клубини қабул қилади ва Роналду бошланғич таркибда майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед"да олти мавсум давомида Криштиану Роналду 292та ўйин ўтказди, 118та гол урди ва тўққизта совринни қўлга киритди.