Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЕЧЛ. Гвардиола ва Родри бугунги баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашишди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола Европа Чемпионлар Лигаси-2021/22 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги «Лейпциг»га қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди ва ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мутахассис қийин мағлубиятлар ва даврлар жамоани юксалишига хизмат қиладими деган саволга "ҳа албатта" дея жавоб берди. Ўйинчиларнинг ўз ҳис-туйғулари ва руҳиятлари мавжуд. Мақсад қилинган натижага эриша олмаслик уларнинг аҳволи ёмонлашишига олиб келади. Бу яна бир марта уриниб кўриш учун янги чақирув.

Бу йигитлар охирги 4 мавсумда уч бор АПЛда чемпион бўлишди ва биз ҳар доим янада яхшилана оламиз деган ҳиссиётларга эгамиз. Бу биз хоҳлаётган нарса, аммо буни кўплаб жамоалар ҳам исташади. Бу кўп нарсаларга боғлиқ бўлади.

«Сити» ўтган мавсум биринчи марта Чемпионлар Лигасига чиққанидан сўнг, кўплаб мутахассислар бу мавсумда ҳам биздан ушбу мусобақада янада яхшироқ натижа кутишмоқда", — деди Гвардиола.

Шунга қарамай, худди Родри сингари Гвардиола ҳам олдинда турган «Лейпциг»га қарши учрашувдан бошқа нарсага эътибор қаратишдан бош тортмоқда.

Германиялик рақибдан ташқари ПСЖ ва «Брюгге» каби жамоалардан ташкил топган гуруҳдан жой олгани ва биринчи учрашувдаги ғалаба муҳимлигини каталониялик мутахассис таъкидлаб ўтди.

"Манчестер Сити" хавбеки Родри ҳам матбуот анжуманида қатнашди. Футболчи унга берилган: "Ўтган мавсумда якунланмай қолган қандайдир туйғу борми?" саволга шундай жавоб берди: Яна бир марта финалга чиқиш учун ҳозироқ рўйхатдан ўтган бўлардим. Бу қийин. Бу ҳолатга тушиш учун жуда ҳам кўп ҳаракат қилиш керак. Аммо, жуда узоққа қараб юбориш ҳам яхши эмас. Қийин гуруҳдамиз, «Лейпциг»га қарши тўқнаш келмоқдамиз. Бу энди биринчи қадам.

"Финал ҳақида кўп ҳам ўйламаслигимиз керак. Босқичма-босқич боришимиз лозим. Биринчи гуруҳдан ўтамиз, кейин кўрамиз.

Чемпионлар Лигаси шундай мураккабки, ҳар қандай жамоа сизни мусобақадан чиқариб юбориши мумкин. Бу мусобақанинг ва футболнинг ҳақиқати. Эртага биз жуда жуда яхши ўйинчиларга эга ва ўз услубида ўйин намойиш этадиган «Лейпциг»га қарши тўқнаш келамиз. Улар ҳамма жамоа билан рақобатлаша олади. Жуда оғир гуруҳдамиз - биз ҳар доимгидек даражада ўйин кўрсатамиз ва интиламиз", — деди Родри.

Манба: mancity.com
Киритилди: 10:21, 15.09.2021.
Ўқилди: 2401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4095]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3473]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2205]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2103]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2031]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1975]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1851]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1723]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик