Яқинда Туркиянинг «Галатасарай» жамоасини тарк этган колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао клуби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун 3 миллион евро ишлаб олади.
Бу банд футболчининг меҳнат шартномасида кўрсатилган. Колумбиялик яқиндагина «Райо Вальекано» билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Келишув икки мавсумга мўлжалланган.