Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Питер Хюистра: «Мавсум узоқ давом этади ва ҳушёрликни йўқотмасликка интиламиз»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра қатнашди.

- Бугун “Металлург”га қарши кечган ўйин билан солиштирганда, анча фарқли ўйин бўлди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биз вазиятларни яратишга уриндик, лекин “Навбаҳор”нинг сўнгги тўртта ўйинини ўрганиб чиққанимизда, жамоанинг ҳимояда анча уюшқоқ ҳаракатланишига гувоҳ бўлгандик, бугун ҳам шундай бўлди. Тўлиқ ўйинни назорат қилдик, - дейди Питер Хюистра.

- Бугун “Пахтакор” футболчилари пиёда юриб ўйнашди. Бундай “Пахтакор”ни кўрмагандик. Ўйинчиларнинг ҳаммаси маҳоратли, тажрибали, савияси баланд. Лекин улар бугун футбол ўйнашни исташмади. Сизнинг даражангиз билан бугун мутлақо бошқача ўйин кўрсатишинглар, рақиб ҳимоясини ёриб ташлашинглар керак эди. Ёки ғалабаларга эришавериб, ўзбек футболидан зерикдингларми?

- Менинг бу борада бошқача фикрдаман. Ўйиннинг ўзига чуқур назар ташлайдиган бўлсангиз, замонавий футболда тўп назоратини ўзига оладиган жамоа одатда кам югуради. Чунки тўп сизда бўлади ва ўйинни сиз бошқарасиз. Шундай экан, бугун ўйин ташкил этиш борасида бизда муаммо кузатилмади, деб ўйлайман.

- Ўзимиздаги ўйинларда “Пахтакор” футболчиларига ижодкорлик ва креативликнинг етишмаётганлиги Чемпионлар Лигаси баҳсларида панд бериб қўйишидан чўчимайсизми?

- Бу гапингизга ҳам қўшилмаган бўлардим. “Металлург”га қарши кечган ўйинимизни кўрган бўлсангиз, биз жуда кўп вазиятлар яратдик, жуда яхши ўйнадик. Ўтган йилги иштирокимиз билан солиштирганда, биздаги ҳозирги асосий фарқ – бу Машарипов. Буни тан олиш керак, ҳозирда Холматов ва Эркинов сингари футболчиларимиз ўсишга ҳаракат қилишяпти. Биз ҳар битта ўйинда ижодкорликка эътибор беряпмиз.

- Охирги марта Наманганда ўйнаганингларда, ҳужумкор, кескин ўйин гувоҳига айлангандик. Ўша пайтдаги “Навбаҳор” билан ҳозиргисини таққослай оласизми?

- Июнь ойида “Навбаҳор” таркибида ўзгаришлар кузатилди, янги футболчилар келишди. Шундан кейин жамоанинг ҳимояда анча уюшқоқ тўп тепаётганига эътибор қаратмоқчиман. Буни охирги тўртта ўйинда фақат битта гол ўтказиб юборишгани ҳам тасдиқлайди. “Навбаҳор”нинг янги ўйинчиларидан марказий ҳимоячи Боян Цигерни алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардим, анча ишончли ўйнаяпти.

- Мухлисларнинг стадионга киритилиши масаласида нима дейсиз?

- Буни бошқарув органлари ҳал қилади. Қачонки, тўлиқ хавфсизлик таъминланса, кейин рухсат берилади. Лекин албатта, мухлисларнинг стадионга киритилишини маъқуллайман, чунки мухлислар билан ўтадиган ўйин билан мухлисларсиз ўйин - бу икки хил нарса. Эмоциялар бошқача бўлади.

- “Пахтакор” қайси жамоаларни ўзига асосий рақиб деб билади, уларнинг орасида “Навбаҳор” ҳам борми?

- Биринчи навбатда, турнир жадвалининг юқори қисмида бораётган жамоаларни айтган бўлардим. Улар орасига “Навбаҳор” ҳам анча яқинлашиб қолди. Айнан шу рақибларни принципиал деб аташим мумкин.

- Бугунги ўйинда “Пахтакор” бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ҳар доим икки очко йўқотдик, деб айтиш мумкин. Лекин мавсум давомида кўп ўйинлар ўтказилади, шу боис, олинган очкони қабул қилишга мажбур бўламиз. Бу мавсум фақат учта ўйинда очко йўқотдик, уларда дуранг ўйнадик. Шундай бўлсада, бор эътиборимизни ўсишга, кейинги ўйинларга қаратамиз. Бугунги ўйинни, кейинги баҳсдаги рақибимизни таҳлил қиламиз. Хатолар устида футболчилар билан ишлаймиз. Футболчиларимизнинг астойдил ишлаётганидан хурсандман. Охирги икки ой кўп нарсани ҳал қилади, кейинги ўйинларга ҳар тарафлама тайёр бўлиш керак.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 06:47, 16.09.2021.
Ўқилди: 1571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6931]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3236]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3111]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2377]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2175]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2113]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1970]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1895]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1696]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик