Бугун Европа лигасида нимчорак финалга йўл олган илк жамоа номи маълум бўлди. Кутилганидек, Европа лигаси фаворитларидан бири бўлмиш “Манчестер Сити” ушбу кубокнинг амалдаги соҳиби “Порту”ни курашдан чиқариб юборди.
Иккитадан кўп гол уриб ғалаба қозониш илинжида келган меҳмонлар учрашувнинг 20-секунддаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқдилар. Уёғига меҳмонлар тўп киритишга роса ҳаракат қилишган бўлсалар-да, хавфли вазиятлар юзага келтириш борасида бироз оқсашди. Сўнги 15 дақиқада эса барча масалага нуқта қўйилди. Насри ўрнига майдонга чиққан Жеко ҳисобни икки баробарга оширди. Тўртинчи гол эса жамоага янги келиб қўшилган Давид Писарро ҳисобига ёзилганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Европа лигасида қолган учрашувлари эртага бўлиб ўтади.
МАНЧЕСТЕР СИТИ – ПОРТУ – 4:0
Голлар: Агуэро (1), Жеко (76), Сильва (84), Писарро (86).
МАНЧЕСТЕР СИТИ: Жо Харт, Ричардс, Компани, Лескотт, Клиши, Яя Туре, Бэрри (Милнер, 58), Сильва, Н. де Йонг, Насри (Жеко, 69), Агуэро (Писарро, 80).
ПОРТУ: Элтон, Роланду, Майкон, Отаменди (Сэпунару, 63), Алекс Сандро, Моутинью, Лучо, Режес, Х. Родригес (Дефур, 80), Варела (К. Родригес, 63), Халк.
Огоҳлантиришлар: Роланду (14), Лучо (14), Отаменди (26), Яя Туре (67).
Четлатиш: Роланду (77).