Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ла лига. «Атлетико» ўз уйида очко йўқотди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 5-тури доирасида «Атлетико» ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубини қабул қилиб, дурангга имзо чекди.

Мадридликлар бундан 3 кун аввал "Порту"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсини ўтказишгани боис, бу сафар уларда бироз толиқиш сезилди. Биринчи бўлим нисбатан хотиржамроқ кечган бўлса, иккинчи тайм ҳиссиётларга бой бўлди.

Айниқса, бўлим аввалида Анхель Корреа ва Иньяки Уильямс қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Учрашувнинг 75-дақиқасида "Атлетико" ҳисобни очишга яқин келди, аммо Маркоса Льорентенинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Кейин эса мезбонлар футболчиси Жоау Феликс бир дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Майдонда бир киши кўп бўлиб қолган басклар ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Аммо Асьер Вильялибренинг зарбасига аниқлик етишмади.

Ушбу дуранг туфайли "Атлетико" ўз очколарини 11тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да пешқадамга айланди. "Бильбао" ҳисобида эса 9 очко мавжуд (4-ўрин).

Испания чемпионати, 5-тур
Атлетико – Атлетик 0:0 (0:0, 0:0)
Атлетико – Облак, Триппьер (Матеус Кунья, 77), Савич, Хименес, Эрмосо, Лоди (Карраско, 55), Кондогбиа (Эррера, 55), де Пауль, Льоренте, Гризманн (Суарес, 55), Корреа (Жоау Феликс, 60).
Атлетик – Унаи Симон, Лекуэ, Мартинес, Вивиан, Баленсиага, Дани Гарсия (Саррага, 87), Венседор (Весга, 80), Рауль Гарсия (Уильямс, 63), Беренгер, Уильямс (Вильялибре, 63), Муниаин (Морсильо, 81).
Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (30), Кондогбиа (36), Жоау Феликс (78), Савич (79), Уильямс (82), Матеус Кунья (89), Хименес (90).
Четлатиш: Жоау Феликс (78).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:31, 18.09.2021.
Ўқилди: 4194 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.