Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

АПЛ. Роналду "Вест Хем"га қарши охирги 4 учрашувда 5 гол ва 1 ассист қайд этган (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 5-тур доирасида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Вест Хем" меҳмони бўлади.

Биласизми?

"Вест Хем" бош мураббийи Девид Моес 2014 йил "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганидан бери "қизил иблислар"га қарши ўйинларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади (2 дуранг, 5 мағлубият).

Криштиану Роналду АПЛ доирасида "Вест Хем"га қарши охирги 4 ўйинида 6 голли вазиятларда иштирок этган - 5 гол, 1 ассист. Шунга қарамай, португалиялик Премьер-Лигада «болғачилар»га уч марта имкониятни бой бериб қўйган. Фақатгина «Челси» клуби АПЛда Роналдуни бошқа жамоаларга қараганда кўпроқ ютишга муваффақ бўлган (4 марта).

"Вест Хем" Премьер-Лигадаги сўнгги 7 учрашувида мағлубиятга учрамади (4 ғ, 3 д). Бу уларнинг 2016 йилнинг февраль-апрель ойларида 10 ўйинлик мағлубиятсиз cериясидан кейинги энг узун ютқазмаётган даври бўлиб турибди.

Пол Погба жорий мавсум АПЛда 7 ассист муаллифига айланишга улгурди. Бу унинг олдинги икки мусобақадаги ассистлари сонидан (6) ҳам кўп. Шунингдек, мусобақанинг илк 4 ўйинида рекорд даражали ассист муаллифига айланди.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

Қанот ҳакамлари:Ли Битс, Ричард Вест

Захира ҳаками: Девид Кют

ВАР: Даррен Ингланд

ВАР ёрдамчиси: Ден Робатан

Йўқотишлар

МЮ устози Оле Гуннар Сулшер пайшанба кунги матбуот ануманида "Вест Хем"га қарши учрашув ҳақида гапириб ўтди.

Сулшер жамоаси 4 кун ичида «болғачилар» билан икки бор тўқнаш келишади. Бугун ва чорашанба куни Англия кубоги учинчи босқичида.

Эдинсон Кавани ҳали ҳам яқинда орттирган жароҳатларидан тикланмоқда ва бугунги пойтахтга бўладиган сафарни ўтказиб юборади.

"Балки, Кавани чоршанба кунги ўйин учун жалб этилиши мумкин, чунки у ўтган мавсумни фантастик даражада ўтказди. Балки, душанба куни", - деди Оле.

"Эдинсоннинг жамоага таъсири жуда катта, чунки у шу турдаги шахсиятга эга футболчи. У топ-профессионал ва сафга қайтишни ортиқ кута олмаяпти. Майдонга қайтиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилмоқда.

Амад ва Маркус Решфорд жароҳати боис, якшанба ккунги ўйинни ўтказиб юборишади. Дин Хендерсон ва Фил Жонс эса ўтган ҳафта «Арсенал»нинг 23 ёшгача жамоасига қарши ўйиндан кейин асосий жамоага қайтишмоқда".

"Вест Хем" сафида асосий йўқотиш - бу шубҳасиз Майкл Антонио. Қизил карточка олгани учун бугун баҳсни ўтказиб юборади. Уинстон Реид жароҳат олган ва унинг ҳаракат қилиши сўроқ остида.

"Қизил иблислар" сафида шунингдек, Алекс Теллес ва Скотт МакТомини жароҳатларидан фориғ бўлишган бўлса-ҳам, уларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

 

Тахминий таркиблар

Вест Хем - Фабиански, Доусон, Зума, Огбонна, Соуфал, Райс, Соучек, Кресвелл, Бенраҳма, Форналс, Боуэн.

Манчестер Юнайтед - Де Хеа, Ван-Биссака, Магуайр, Варан, Шоу, Фред, МакТомини, Фернандеш, Погба, Гринвуд, Роналду.

 

Рақамлар

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг охирги 28 сафар ўйинида мағлуб бўлмай келмоқда.

"Вест Хем" Премьер-Лиганинг сўнгги 10 баҳсидан саккизтасида камида иккитадан гол киритган.

"Вест Хем" охирги 7 учрашувда мағлубиятга учрамади (Премьер-Лига).

Томонлар АПЛда ўзаро 50 марта тўқнаш келишган. Шулар 30 учрашувда манкунианликларнинг қўли баланд келган. 7 беллашувда лондонликлар ғалаба қозонишган. 13 ўйинда эса ғолиб аниқланмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, "Вест Хем" - МЮ ўйини Тошкент вақти билан бугун соат 18:00да старт олиши режалаштирилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:06, 19.09.2021.
Ўқилди: 4002 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.