Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Бугун «тулкилар» «чағалайлар»ни «еб қўйиш»га уриниб кўради: «Брайтон» - «Лестер» (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун АПЛда барча учун бирдек ноқулай рақиб саналган «Лестер Сити» клуби «Брайтон» майдонига сафар уйиштиради. Бренден Рожерс жамоаси ҳафта ўртасидаги Европа лигаси баҳсларидан сўнг, Брайтон шаҳрига сафарга чиққан. Қуйида ҳар икки клубга доир маълумотлар ҳавола этилади.

Брайтон таркибидаги муаммолар:

Клуб ҳимоячиси Адам Уэбстер бугунги уй учрашувини ўтказиб юбориши мумкин. Унинг ўрнига Ден Берн туширилиши кутилмоқда. Уэбстер кейинги ойдаги халқаро танаффусгача ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. У ўтган турдаги «Бренфорд» билан баҳсда бўйнидан жароҳат олган. Берн эса яқиндагина тиззасидаги жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган. Шунингдек, таркибдаги Энок Мвепуда ҳам озгина муаммолар бор. Шунга қарамасдан у бугунги ўйин учун яроқли. Аммо ярим ҳимоячи Паскал Гросс бу ўйинни коронавирус билан боғлиқ чеклов сабаб ўтказиб юборади. У ўтган турда ҳам майдонга туша олмаган. Жамоанинг асосий футболчиларидан бўлган Арон Конолли ўз формасини тиклади. Ҳужумчи «тулкилар»га қарши курашга ташланиши мумкин.

«Лестер» таркибидаги муаммолар:

Клуб «Амекс Стадиони»га Жонни Эванссиз сафар уюштиришга мажбур бўлмоқда. Ҳимоячи 2-2 ҳисобида якунланган «Наполи»га қарши баҳсда оёғидан жиддий жароҳат олган. Жамоа ҳужум чизиғи вакили Аёзе Перез Европа лигасида Варди, Тилеманс ҳамда Меддисон йўқлигини билдирмади. У аввалроқ 3 та ўйинга четлатилганди. «Тулкилар»да бошқа жиддий йўқотиш мавжуд эмас.

Ўзаро ўйинлар:

«Брайтон» АПЛда «Лестер»га қарши сўнгги учта уй учрашувини бой берган. Улар тарихда ҳали ҳеч қачон «тулкилар»га қарши учта уй учрашувда ютқазмаган эди.
«Лестер» Премьер Лигада «Брайтон» билан ўтказган сўнгги саккизта ўйиннинг бирортасида мағлуб бўлмаган(6 та ғалаба, 2 та дуранг). Бу натижа клуб тарихидаги энг яхши мағлубиятсиз церийа саналади.

Бошқа статистикалар:

«Брайтон» бу мавсум 2015-2016 йилдан буён энг яхши стартини амалга оширди. Улар 4 та турда жами 9 очко тўплаган(2015 йилда 10 очко). Бу кўрсаткич клубнинг элитага энг яхши қайтиши ҳамдир. 2021 йилдаги ўйинлар давомида фақат Англия чемпиони «Ман Сити»(15 та), ҳамда Европа чемпиони «Челси»(15 та) «Брайтон»(11 та)дан кўпроқ дарвозасини даҳлсиз сақлай олган.
«Лестер» сўнгги 10 та АПЛ баҳсида атиги бир марта дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган, холос(4 та ғалаба, 1 та дуранг, 5 та мағлубият). Ўш битта учрашув янги мавсумнинг илк турида «Вулверхемптон»га қарши ўтказилган(1-0). Жамоа 9 та учрашувда кетма-кет дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. Шунга қарамай ҳар бирида ҳар бирида рақибга гол уришни уддалаган.


«Тулкилар» бу мавсумда рақиб дарвозаси томон энг кам зарба берган жамоадир(жами 29 та). Бу ўртача ҳар бир учрашув учун 7,3 та зарба дегани. Ушбу кўрсаткич ўтган мавсумга қараганда 5 тага камроқ(ўтган мавсум ҳар бир учрашувда 12,8 та). Бу рақамлар кўрсатиб турибдики, бугунги учрашув қизиқ ва муросасиз кечади. «Скй Спортс» мутахассислари фикрича, баҳс 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якун топади.

Таҳминий таркиблар:
«Брайтон» учун:
Дарвозада: Санчез;
Ҳимояда: Велтман, Даффи, Данк, Кукурелья;
Таянч й,ҳ: Лаллана, Биссума;
Ҳужумкор й,ҳ: Троссард, Макаллистер, Марч;
Ҳужумда: Мопе. (4-2-3-1)

«Лестер» учун:
Дарвозадa: Шмейхель;
Ҳимояда: Перейра, Вестергаард, Союнчу, Бертранд;
Таянч й,ҳ: Ндиди, Тилеманс;
Ҳужумкор й,ҳ: Дака, Меддисон, Барнс;
Ҳужумда: Варди. (4-2-3-1)

Эслатиб ўтамиз, «Брайтон» ҳамда «Лестер Сити» ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади. Ушбу учрашув «Футбол ТВ» каналида жонли эфирда намойиш этилиши белгиланган.

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: skysports.com
Киритилди: 15:46, 19.09.2021.
Ўқилди: 2271 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2398]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2266]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1844]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1639]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1624]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1595]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [1494]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1313]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1237]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1219]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик