"Бавария"нинг франциялик ҳужумчиси Кингсли Команга "Тоттенхем", "Ливерпуль" ҳамда "Ювентус" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Хабарларга кўра, Коман кейинги трансферлар ойнасининг энг катта шов-шуви бўлиши кутилмоқда.
Унга учта гигант жамоаларнинг қизиқиши ҳужумчи нархини ошишига сабаб бўлади. Туринликлар устози Аллегри айниқса футболчига қизиқиб қолган. Унинг клуби Коман учун катта маблағ сарфлаши мумкин.