«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионатининг 4-тури доирасида бўлиб ўтган «Милан»га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Биринчи таймда яхши ўйнадик, кўп вазиятлар яратдик, рақибга деярли имкон бермадик. Шунга қарамай, мазкур баҳсда мағлубиятга учрашимиз мумкин эди.
Афсуски, биз концентрацияни йўқотиб қўйдик. Бурчак тўпидан гол ўтказиб юбордик. Ўз назоратимиз остида бўлган тўпни рақибга бериб қўйиш керак эмас.
Тан оламан, ўйинчи алмаштиришда хатога йўл қўйдим. Майдонга кўпроқ ҳимоячиларни тушириб, ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилишимиз керак эди. Шу боис, масъулиятни ўз зиммамга оламан.
Биринчи бўлимда ижобий вазиятлар бўлди. Аммо сўнгги 15 дақиқа мени ғазаблантирди. Сабр ва бор куч билан охиригача курашишимиз шарт эди. Бундай вазиятлар чиройли ўйинга эътибор бериш керак эмас, шунчаки натижа учун ўйнаш керак.
Бахтимизга ҳакам финал ҳуштагини чалди, акс ҳолда ютқазишимиз мумкин эди», – деди Аллегри.
«Ювентус» А сериянинг жорий мавсумида 4та ўйиндан 2 очко жамғарган ҳолда жадвалда 18-поғонада бормоқда.