Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Легионерларимиз: Яхшибоев – еттинчи вакил!

Баҳо:
+ | -

ОЧЛда ютуқ, ички биринчиликда...

Эроннинг «Тракторсози» клубини ягона гол эвазига енгиб, ОЧЛ чорак финалига йўл олган «Ан-Наср» шанба куни Саудия Арабистони Премьер-лигаси доирасида машҳур «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилиб, 1:4 ҳисобида енгилди. Жидда жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳар икки ўйинда тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракатланди.

Азиз Ғаниев ниҳоят, яна майдонда.

БАА чемпионати 4-турида «ўзбекча дерби» кузатилди. Гап «Шабаб Ал-Аҳли» - «Шаржа» ўйини ҳақида кетмоқда. Муҳим ва ёқимли хабар шуки, жароҳат туфайли февраль ойидан буён расмий ўйинларда кўриниш бермаган мезбонлар ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев ниҳоят, сафга қайтиб, 89 дақида давомида фаол тўп сурди (у бунга қадар «Ал-Таид»га қарши кечган назорат баҳсида тўлиқ 90 дақиқа тўп суриб, жамоасининг 2та голидан бирига ассистентлик қилганди). Меҳмонлар сафида эса Отабек Шукуров тўлиқ вақт майдонда бўлди. Натижага келсак, «шабабчилар» 90+3-дақиқада урилган гол эвазига 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. «Шаржа» ҳафта ўртасида ОЧЛ 1|8 финалида «Ал-Ваҳда» билан тўқнашиб, пенальтилар серияси бўйича рақибига йўл бўшатган эди. Отабек Шукуров ўша аламли баҳсда 120 дақиқа ўйнаш баробарида пенальтилар сериясида ўз зарбасини голга айлантирди, бироқ...

Беларусь чемпионатида голлар.

БАТЭ Беларусь Олий лигаси 23-турида амалдаги чемпион «Шахтёр»ни 90-дақиқада ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров томонидан урилган гол эвазига мағлубиятга учратди - 1:0. Борисов клуби ушбу натижа ортидан очколари сонини 51тага етказиб, турнир жадвали пешқадамига айланди. Тўғри, 50 очкога эга «Шахтёр» захирасида 3та ўйин бор. Шаҳбознинг муҳим ғалаба қайд этилган баҳсда ҳал қилувчи голни уришдан ташқари, тўлиқ вақт давомида тиним билмаганини ҳам айтиш жоиз. Бобур Абдухолиқов эса «Энергетик-БГУ»га ғалаба келтирди. «Талабалар» 23-турда «Торпедо-БелАЗ» меҳмони бўлишди ва ортга 1:0 ҳисобидаги ютуқ билан қайтишди. Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионатида бундан олдин гол урган эмасди. Қисқаси, ўйинда 81-дақиқа ҳаракатланган ҳужумчимизнинг дебют голи жамоасига 3 очко тақдим этди. Мазкур баҳсда «Энергетик-БГУ» сафидаги яна бир ҳам­юртимиз Шаҳзод Убайдуллаев 65 дақиқа тўп сурган бўлса, Дониёр Абдуманнопов майдонга тушмади. Айтганча, Бобурнинг 29-дақиқада урган голига айнан Шаҳзод ассистентлик қилди. Яна бир маълумот: Абдухолиқов захирага чиқишидан олдин сариқ карточка ҳам олди.

Ассистентлик бўйича «дубль».

«Рома» Европа Конференциялар лигаси гуруҳ раундини ЦСКА (София) устидан қозонилган 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Бу сафар «бўрилар»нинг бошланғич таркибига киритилган Элдор Шомуродов гарчи гол урмаган бўлсада, 2 бора ассистентлик ролини қойиллатди. Ҳамюртимиз аввалига Стефан ал Шаарави, кейин Тэмми Абрахамни самарали зарба йўлига олиб чиқди. Шу билан Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчисининг «Рома»даги статистикаси янада яхшиланди - дастлабки 6та расмий ўйинда «Гол+пас» тизими бўйича 5 балл (1та гол ва 4та самарали узатма). Умуман, ЦСКА билан баҳс Элдор учун «Рома»даги энг яхшиларидан бири бўлди. «А» серияга келсак, римликлар 4-турда «Верона»га бас келолмадилар - 2:3. Шомуродов бунисида ҳам бошланғич таркибда майдонга тушди, аммо 65-дақиқада захирага олинди.

Элдор Шомуродов ЦСКА Сф. клубига қарши ўйинда

Дақиқа - 90

Самарали узатма - 2та

Зарба - 4та (2таси аниқ)

Тўпга тегиниш - 38 марта

Узатма - 22та (18таси аниқ, 82 фоиз)

Ўткир узатма - 2та

Дриблинг - 1 марта

Ҳаводаги тўп учун кураш - 6 марта (самарасиз)

Ердаги тўп учун кураш - 6 марта (барчаси самарали)

ЧЛда дебют.

«Шериф» ҳужумчиси Жасур Яхшибоев Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўйнаган ўзбекистонлик (ёки фуқароликка эга) еттинчи футболчи бўлди. Унинг дебюти «Шахтёр» (Украина)га қарши кечган ғалабали ўйин (2:0)га тўғри келди. Мазкур баҳсда «Шериф»нинг бошланғич таркибидан жой олган Жасур 67-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Маълумот учун, Яхшибоевдан олдин биринчи рақамли еврокубок турнири асосий босқичида Максим Шацких («Динамо» К. сафида 45та ўйин), Владимир Маминов («Локомотив» сафида 26та ўйин), Олег Пашинин («Локомотив» сафида 17та ўйин), Жаъфар Ирисметов («Спартак» сафида 4та ўйин), Сефер Алибоев («Таврия» сафида 2та ўйин) ва Николай Турчиненко («Таврия» сафида 2та ўйин) иштирок этишган. ЧЛ асосий босқичида гол уриш эса фақат Шацких (11та) ва Маминов (2та)га насиб этган. «Шериф» Молдова чемпионати 10-турида «Зим­бру» майдонига сафар уюштириб, 1:1 ҳисобини қайд этди. Яхшибоев бу гал майдонда 70-дақиқагача ҳаракатланди.

Ҳақиқий жанг, фақат...

Россия чемпионати 8-туридан ўрин олган «Нижний Новгород» - «Арсенал» ўйинида чинакам жанг борди. Бироқ Иброҳимхалил Йўлдошев тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган баҳсда мезбонлар 2:3 ҳисобида енгилишди. «Уфа» эса «Химки»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятда учратди, фақат ярим ҳимоячи Остон Ўруновсиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:09, 21.09.2021.
Ўқилди: 5373 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6555]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3077]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3025]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2170]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1987]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1906]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1792]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1657]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1570]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1546]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик