"Арсенал"нинг афсонавий мураббийи Арсен Венгер жамоасининг икки собиқ ўйинчиси Жек Уилшер ҳамда Арон Ремзиларнинг дахшатли жароҳатлари учун айбдор эканини таъкидлади. Рeмси бир пайтлар АПЛда "Сток Сити"га қарши ўйинда оёғини синдирган эди.
Уилшерни эса тўпиғидан олган жароҳати сабаб, бутун фаолияти ортга кетганди. Бу ҳақда Венгернинг ўзи шундай дейди:
"Мен ҳозирги футболда кўпроқ ижобийликни кўраман. Негаки авваллари майдонда қўполликлар кўп эди ва ОАВлар ҳам бунга рухсат берганди. Ҳозирда VAR ҳужумкор футболга яхшироқ имконият бера бошлади. Олдинлари истеъдодли футболчиларни майдонда тез-тез жароҳатлаб туришарди. Нега? Негаки, улар ўйинни ўзгартириб юбора оладиган қудратга эга. Бу ёқимли нарса эмас. Биз айнан шу каби нарсаларга қарши курашаётган эдик. Биз ("Арсенал") доимо яхши натижаларга ҳаракат қилардик. Юқоридаги каби ҳолатлар эса баъзида бизга умидсизлик берарди. Жек ва Арон каби фаолияти бошидаёқ жароҳат олган футболчиларга назар солсам, мураббийлар бу борада футболчилар олдида нақадар маъсулиятли эканини ҳис қиламан. Мен уларни асрашим керак эди".
Эслатиб ўтамиз, Микель Артета бошчилигидаги "канонирлар" Чоршанба куни Англия лига кубоги доирасида "Уимбледон" клубига қарши баҳс юритади.