Денни Дринкуотер деган исм кўпчиликнинг қулоғига таниш бўлса керак. Айниқса, бу ном 2015-16 йилги АПЛ мавсумида жуда кўп тилга олинган. Чунки ўша йили Англияда "Лестер Сити" жамоаси чемпион бўлган ва бунда клуб таркибида Дринкуотер исмли футболчи ҳам бор эди. Амплуасига кўра ярим ҳимоячи бўлган бу футболчи жамоаси сафида энг асосий фигура саналган. "Лестер" сафида қарийб 200 га яқин ўйин ўтказган плеймейкер чемпионликдан сўнг кўплаб гигант клублар назарига тушиб қолади. Шундай клублардан бири, "Челси" эса, уни 2017 йили сотиб олган...
Мен хато қилгандим
Денни Дринкуотер "talkSPORT" нашрига берган итервюсида унинг "Челси"да кечган фаолияти жуда ҳам омадсиз бўлганини таъкидлади. 31 ёшли футболчи 4 йилдан ортиқ вақт мобайнида "аристократлар" сафида барча мусобақаларда атиги 23 марта кўриниш берган, холос. Унинг АПЛдаги сўнгги баҳси 2018 йилда бўлиб ўтган. Денни бу ҳақда шундай дейди:
"Мен ўз фаолиятимни қайта кўриб чиқишим ва бошидан бошлашим лозим. Мен бундан бир неча йил олдин, ҳозиргига қараганда руҳан ва жисмонан бақувват эдим. Айниқса, ўша фаолиятимни чўққиси бўлган, "Лестер"нинг чемпионлиги йилида. Ўйинлардан, умуман футболдан завқ олишни билиш керак. Баъзилар бундан қўрқишади. Ўз ўйинимни кўрсатмадим, ўйнамадим. Мен хато қилгандим. Мен ҳозир Лондонда шартномамнинг сўнгги йилини ўтказмоқдаман. Шундай экан, мен ҳаётда футболдан ҳам муҳим нарсалар борлигини англаб етдим".
"Челси" билан битимининг 4 йили кетаётган бир пайтда Дринкуотер ёзги трансферлар ойнасида Чемпионшип вакили бўлган "Ридинг" клубига ижарага бериб юборилди. Ҳозир эса у футболга бўлган муҳаббатини тарбиялашга ҳаракат қилмоқда. У бу жамоада ўз дебютини ўтказди ва "Фулхем"га қарши ғалабали ўйинда асосий футболчилардан бирига айланди. У ушбу ўйиндан сўнг, шундай дейди:
"Сурат чизоласизми, дейсизми? Йўқ(кулади). Бу осон иш эмас. Мен ҳозирда жамоа мураббийи билан яхши муносабатдаман. Биз бир-биримизга ва жамоага ишонамиз. Умид қиламанки, улар ҳам менга ишонади ва биз кучли жамоага айланамиз".
Дринкуотер "Челси"ни кейинги ёзда эркин агент сифатида тарк этади. Шунинг учун футболчи ижара битими вақтида "Ридинг" раҳбарларига ўзини кўрсатиши лозим бўлади. Шуни ҳам айтиш керакки, ярим ҳимоячининг бундан аввалги ижара шартномалари омадсиз якунланганди. У 2019 йилда "Бёрнли"да бўлган пайти, барда катта жанжалга сабабчи бўлади ва бу ОАВда эълон қилинади. Шунингдек, у "Астон Вилла"да эканида ўз жамоадоши Жота билан жанжаллашиб қолади ва унинг бошига туширади. Денни бу қилмиши учун 2 ҳафталик маошини жарима сифатида тўлаб берган эди.
инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси