Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ижара чеклови – ривожланиш омили

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионати доирасида «Спартак» ва «Химки» жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди. Учрашувдан аввал москваликларнинг «Химки» сафида ижарада тўп сураётган футболчиси Резиуан Мирзов масаласида кичик ажиотаж содир бўлди. РПЛ регламенти ижарада ўйнаётганларнинг ўз клубига қарши баҳсларда майдонга тушишига чеклов қўйишни тақиқлайди. Бироқ Мирзов шу куни ўйнамади, катта эҳтимол, бунга «Спартак» ва «Химки» ўртасидаги жентльменлик келишуви сабаб бўлган.

Яқинда шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон чемпионатида ҳам кузатилган, ваҳоланки, футболчининг асосий клубига қарши баҳсда тўп суришига чеклов қўйиш тақиқланганди. Аммо «Навбаҳор» ва «Бунёдкор» ўртасида жентльменлик келишуви бўлмаган, оқибатда икки клуб ўртасидаги тортишув оммага тарқалди.

«Навбаҳор» ва «Бунёдкор»дан қайси бири ҳақлигини аниқлашга уринмайликда, эътиборимизни «сайёрамиз футболи маркази - Англия Премьер-лигасига қаратайлик. У ердаги тажрибадан ривожланишга интилаётган лигаларда ҳамон намуна олишади, қоидага кўра, ижарага олинган футболчилар ўз клубларига қарши баҳсларда ўйнай олишмайди. Ушбу принцип «манфаатлар ихтилофи» дейилади. Мантиқ тушунарли: футболчининг уни ижарага берган клуб билан ҳамон шартномаси бор, кўп ҳолларда маошини ҳам ўша клуб тўлайди.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон чемпионати модели АПЛдан эмас, РПЛдан олинган.

«Навбаҳор» - «Бунёдкор» тортишуви пайти регламентдаги яна бир жиҳатга эътибор қаратдим. Маълум бўлишича, Ўзбекистон клублари бир клубдан икки нафар футболчини ижарага олишолмайди, ўз навбатида, бир клуб бир вақтнинг ўзида 6 нафар футболчини ижарага беролмайди.

АПЛда қандай?

Ҳаммаси бошқача. Бир клубдан олинадиган футболчилар сони бўйича қатъий чеклов ўрнатилган: бир нафардан кўп бўлмаслиги керак. Футболчининг ўз жамоасига қарши баҳсда ўйнай олмаслигидан келиб чиқсак, бу мантиқан тўғри. Бир ўйиннинг ўзида икки футболчидан айрилиш, кўплик қилади.

Регламентдаги асосий тафовут ижарадаги футболчиларнинг умумий сони билан боғлиқ. АПЛда ижарага олинадиганлар эмас, ижарага олинганлар борасида чеклов бор. Клублар бир вақтнинг ўзида икки нафардан ортиқ футболчини ижарага олишолмайди, мавсум давомида 4 нафардан ортиқ футболчи ижарага олинмайди. Лекин ижарага футболчи бериш бўйича умуман чеклов йўқ. Мисол учун, АПЛда 19 нафар - ўз лигасидаги ҳар бир клубга бир нафардан футболчи бериш мумкин.

Фарқ нимада?

Одатга кўра, клублар икки турга бўлинади. «А» клуб - жиддий, ўз академияси бор, шаклланган трансфер сиёсатига эга. Унинг тарбияланувчилари бисёр, бундай клублар кўпинча узоқни кўзлаган ҳолда, бошқа жамоалардан ёш футболчиларни сотиб олишади. «В» клуб - аксинча, узоқ муддатли режалардан йироқ, тайёр футболчилар билан шартнома имзолашга уринади, яна ҳам қулайроғи - ижарага олиш, арзонга тушади. Боз устига, футболчилар ҳам лигалар бўйлаб саёҳат қилмаслик учун бундай клублар билан узоқ муддатли шартнома имзолашни исташмайди.

«А» тоифасига кирадиган клубларга мисол - «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Манчес­тер Сити». Масалан, ўтган мавсум Лондон жамоаси 100дан ортиқ футболчи билан шартнома имзолади, улардан 15 нафари ижарага кетди. «Манчестер Сити»нинг эса 14 нафар футболчиси турли клубларда ижара асосида ўйнашди. Ижарага ўйинчи бериш борасида «Аталанта» рекорд ўрнатди, мавсумларнинг бирида ушбу клуб ижарага берган футболчилари сони 55 нафарга етди.

АПЛ регламенти «А» клубларини илҳомлантириб, «В» клублари имкониятларини чеклайди. Агар Англия Премьер-лигаси регламенти ижарага берилган футболчилар сони бўйича чеклов ўрнатганда, «А» тоифасидаги клублар асосий жамоага киролмаётган ўйинчиларни сотишга мажбур бўлишарди. Ўз навбатида, «В» тоифасидаги клубларда ўз лигаларида 38 нафаргача бўлган футболчини ижарага олиш имконияти туғиларди. Бундай ҳолатда трансфер бозорида талаб ортиб, футболчилар нархи тушиб кетарди. Натижада, «А» тоифасидаги клублар ўз тарбияланувчиларини тузукроқ суммага сотиш имкониятидан маҳрум бўлиш туфайли яна йўқотишга учрашарди. «Челси» бу йил 8 футболчисини ижарага берди, трансферлардан олинган даромад (соф фойда билан адаштирмаслик керак) эса 100 миллиондан ортиб кетди.

Яъни, Англиядаги регламент ва ижара бўйича чекловлар академияларнинг ривожланишига туртки бўлади, келажак учун ишлаётган клубларни рағбатлантиради.

Баъзан интернетга кириш шароити одамларнинг маълумотни таҳлил қилиш имкониятига бўлишларини англатмайди.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:28, 22.09.2021.
Ўқилди: 2077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.