Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

А серия. «Ювентус» мавсумдаги илк ғалабасини қийинчилик билан қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Италия чемпионатининг 5-тури доирасида «Специя» клуби меҳмони бўлиб, жуда қийин ғалабани қўлга киритди.

Туринликлар Мойзе Киннинг голи эвазига ҳисобни очишганди, аммо мезбонлар иккита гол уриб, олдинга ўтиб олишди. Массимилиано Аллегри жамоаси иккинчи бўлим ўрталарида Федерико Кьеза ва Маттейс де Лигт голлари эвазига ғалабани ўз томонига оғдирди.

Шу тариқа, "кекса синьора" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Бунгача «Юве» «Эмполи» (0:1) ва «Наполи» (1:2)га ютқазиб, «Удинезе» (2:2) ва «Милан» (1:1) билан дуранг ўйнаган эди.

«Ювентус» кейинги турда «Сампдория» билан тўқнаш келади.

Италия А серияси, 5-тур
Специя – Ювентус 2:3 (1:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 28 Кин, 1:1 – 33 Жаси, 2:1 – 49 Антист, 2:2 – 66 Кьеза, 2:3 – 72 де Лигт.
Специя – Зут, Амьян, Николау, Христов, Бастони, Феррер, Бурабия (Сала, 77), МаЖоре (Сальседо, 85), Жаси, Верде (Манай, 77), Антист (Нзола, 77).
Ювентус – Шченсни, Данило, Бонуччи, де Лигт, Де Шильо (Алекс Сандро, 46), Рабьо (Бернардески, 67), Бентанкур (Локателли, 46), Маккенни, Кьеза (Кулусевски, 84), Дибала, Кин (Мората, 59).
Огоҳлантиришлар: Николау (85), Мората (90), Нзола (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:31, 22.09.2021.
Ўқилди: 2704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.