Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Юлдузлар учун маблағларини аямаётган клуб

Баҳо:
+ | -

Ўзи илгаридан «Манчестер Юнайтед» деганда ҳаёлимизга энг бой клуб деган фикр келар эди. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Яқин-яқингача «МЮ» жаҳоннинг энг тўкис клуби эди. Гарчанд етакчилик бой берилган бўлса ҳам, умумиятда барибир топ саналади. Клуб янги мавсумда бир қанча юлдузларни таркибига жалб этди. Бу катта ҳаражат талаб этади, албатта. Пандемия берган қийинчиликлар даврида эса, маблағ жамғариш осон бўлаётгани йўқ.

«МЮ»нинг бу йилги ойлиш маошлар учун сарфлайдиган тўлови ҳажми рекорд даражага етди ва 65 миллион фунтни ташкил қилди. Бу кўрсаткич Криштиану Роналду, Жейдон Санчо ҳамда Рафаэл Варан харидлари сабаб кескин ошиб кетди. «Қизил иблислар» 2020 йилда умумий 387 миллион фунт маблағ сарф этиб, бу борада «Барселона»ни ортда қолдирган эди. Роналду «Ювентус»дан кутилмаганда сотиб олинди. Португалиялик юлдуз учун клуб 12,8 миллион фунт сарфлади. Сарфланган маблағ балки дунё футболи афсонаси обрўсига тўғри келмас дерсиз, аммо ҳақиқий ҳажм португалияликка тўланаётган маошда. 36 ёшли футболчи ҳозирда «Олд Траффорд»даги фаолияти ортидан ҳафтасига 480 минг фунт-стерлинг ишлаб топмоқда. Бу Роналдуни клубдаги энг кўп маош олувчига айлантирган. Рўйхатда иккинчи ўринни дарвозабон Девид Де Хеа банд этиб, у ҳафтасига 375 минг фунт олмоқда. Роналдудан илгари, айнан у бу борада пешқадам эди.

 

«Манчестер Юнайтед» Жейдон Санчо учун «Боруссия Дортмунд»га 73 миллион фунт тўлов қилди. 21 ёшли вингер маоши янги жамоасида ҳафтасига 350 минг фунтни ташкил этади. «Реал»дан Рафаэл Вараннинг олиб келиниши ҳам клубнинг йирик савдоларидан бири эди. Ҳимоячи учун мадридликлар 42 миллион фунт олгишган. Франция терма жамоаси аъзоси ҳафтасига 340 минглик битимга рози бўлган. У Манчестерда бир йилда жами 17,7 миллион олиши белгиланган. Бир йил илгари маош борасида иккинчи поғонада турган Пол Погба ҳозир анча пастлади. Унинг ҳафталик маоши 290 минг фунтга тенг. Гарчанд заҳирада ёки қаерлардадир сайр қилиб юрган бўлса ҳам, Антони Марциал «МЮ»дан ҳафтасига 250 минг маош олишни давом эттирмоқда. Эдинсон Кавани ҳам Марциал каби пул топмоқда. Ундан кейинги ўринларни Маркус Решфорд(200 минг фунт), Ҳарри Магуайр(190 минг фунт) ҳамда Бруно Фернандеш(180 минг фунт) банд этган.

Ўтган ой «МЮ» Роналдуга 41 ёшигача маош бериб туриши маълум бўлганди. «Ювентус» уч йил давомида(2018-2021) Роналду учун жами 88 миллион фунт сарфлаган. У шу давр мобайнида Турин клуби сафида 134 та ўйинда иштирок этиб, 101 та голга муаллифлик қилди. Криштиану аллақачон «МЮ»да нимага арзишини исбот қилиб кетганди. Футболчи 2009 йилда «Реал»га 80 миллион фунт эвазига сотиб юборилгани буни яққол кўрсатиб беради. CriRo қайтгандан бери 3 та ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Бундан келиб чиқадики, манкунянликлар у учун қилаётган ҳаражатлари бекор эмас ва жангчи зафар қозонишда давом этмоқда.


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:31, 24.09.2021.
Ўқилди: 7688 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.