Кириш Регистрация

Париждаги омадсизлик: Лео умидсизликка тушганми?

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси ёзги трансферлар ойнасида ҳаммани ҳайрон қолдирган ҳолда «Барселона»ни тарк этди. У Парижга йўл олди. Шундай бўлса ҳам, у «ПСЖ»га келганидан бери ўз қийматини исоботлаб бера олганича йўқ. 34 ёшли футболчи Франция гиганти билан ўтган ойда ҳафталик 1 миллион фунт маошга келишиб олади. Аммо у 3 марта майдонга туширилган бўлса ҳам ҳали ўзини кўрсата олмади. Собиқ футболчи Майкл Овен Месси «ПСЖ»ни заифлаштиришини айтган эди. Дарҳақиқат, у майдонга тушган ўйинларда на гол ва на ассист амалга оширди. Лео «Лион» билан бўлган ўйинда асосий таркибда кўриниш берди, лекин фойда кўрсатмади. Алмаштирилганда эса, ўз устози Почеттино қўлини «қуруқ қолдириб кетди».

Шахсий муаммолар

Месси гарчанд Францияга август ойида келган бўлса ҳам, рафиқаси ва фарзандлари билан доимий яшаш жойи, уй топа олмади. Улар айни дамда бир кечаси 17 минг фунт турувчи беш юлдузли «Royal Monceau»да яшамоқда. 6 карра «Олтин тўп» соҳиби ҳозирда Париж ташқарисида жойлашган қиймати 41 миллион фунт-стерлингга тенг бўлган қасрни ижарага олиш бўйича музокара олиб бораётгани айтилган. Мессининг юртдоши ва жамоадоши бўлган Анхел Ди Мариа сўзларига кўра, Лео меҳмонхонада яшаётгани учун мухлислардан ҳеч қаерга қоча олмайди: «Лео кечки овқатга келган пайтида, у билан доимо қўриқлаш хизмати автоуловлари йўлдошлик қилади. Бу ердаги инсонлар жуда ҳам маданиятли. Агар истасангиз, мухлислар ҳеч қандай қаршилик сизни ёлғиз қолдиришади. Аммо ҳозир Лео ҳеч қаерга кета олмайди. Чунки унда ҳали бундай имконият мавжуд эмас. Ҳархолда, Барселонадаги каби..

Жароҳат

Сўнгги ўйиндаги Мессининг алмаштирилишига сабаб уни жароҳатлангани бўлиши мумкинлиги ҳам айтилди. Талабчан Почеттинонинг сўзларига кўра, Месси ўшанда тактик сабабларга кўра алмаштирилган ва Месси билан шахсий муаммолари мавжуд эмас. Шунга қарамай, сешанба куни «ПСЖ» клуби Жанубий Америка чемпионининг чап оёқ тиззасида суяк билан боғлиқ муаммо борлигини маълум қилди. Шу сабаб Месси кеча, «Мец» билан бўлган баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

Уй соғинчи

Испания ички чемпионати ташкиллаштирувчиси бўлган Ла Лига регламентига биноан «Барселона» Месси билан шартномасини узайтира олмади. Шундан сўнг, аргентиналик Барселона шаҳрини ростакамига тарк этишга мажбур бўлади. Клуб билан хайрлашув маросимида Месси кўзларида ёш билан қуйидаги гапларни айтган эди:
«Мен бу ерда кўпроқ қолишимга амин эдим. Бу менинг уйим, бизнинг уйимиз. Мен «Барса»да қолишни истагандим. Бу олдиндан режалаштирилган битим эди. Афсуски, бугун барча билан хайрлашишга мажбур бўляпман. Мен жудаям хафаман, негаки бу ерни тарк этгим келмаяпти. Мен Барселона шаҳрини ва бу клубни севаман. Бу ерда бир умр қолишни истардим. Бу учун қўлимдан келганини қилдим...»
Ҳа, бу сўзлар футболчининг айни қалбидан чиққан нидо эди. У ҳалиям ўз клубини соғинмоқда ва эҳтимол шу сабабдан ўйинида кескин пасайиш кузатилгандир.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:40, 24.09.2021.
Ўқилди: 4253 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [11561]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3475]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3147]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3133]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2607]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2433]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2350]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2206]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1996]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1865]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.