Кириш Регистрация

Проф бокс. Энг оғир тоифа. Усик Жошуани мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

Баҳо:
+ | -

Лондондаги «Тоттенҳэм Ҳотспур» стадионида Тошкент вақти билан 25 сентябрдан 26 сентябрга ўтар кечаси катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Мусобақанинг асосий жангида супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ва Александр Усик (19-0, 13 КО) ўзаро тўқнаш келди.

Украиналик боксчи жанг давомида тўлиқ устунлик қилди. Биринчи раундданоқ рингнинг "эгаси"га айланди. Сашанинг актив ҳаракатлари вақт пойлаш йўлидан борадиган Жошуани шошириб қўйди. Кейинги раундларда украин универсаллик қўшди. Танага оғир зарбалар, оёқ ҳаракатлари, комбинациялар рақибига тайёрланган совға эди. Одатдагидек, Жошуа жангнинг ўрталарида зарбаларига куч бағишлашни бошлади. Янги чемпион бошқа вариантлари кўплигини кўрсатди. Александр иккинчи нафасини очиб олгач босимни кучайтирди. Баҳснинг бошидан охиригача бир хил темп кўрсатди.

Ҳакамларнинг ҳисоб-китобига кўра Усик 117-112, 116-112, 115-113 ҳисобларида рақибини мағлуб этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:26, 26.09.2021.
Ўқилди: 10606 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.